Latest news

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  9 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  4 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  31 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор" News

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор"

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Ўйинни барчангиз кўрдингиз, яхши баҳс бўлди. Бизнинг олдимизга 2-3 зонада "Пахтакор" футболчиларини кутиб олиш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, уларга камроқ бўш жой қолдириш керак эди. Бунга эса бироз кучимиз етмай қолди. "Пахтакор" барибир кучли жамоа. Барча футболчилари жуда кучли. Қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Учрашув давомида футболчилар томонидан ҳам, мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлди. Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳакам ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Уларнинг ҳам назоратчилари бор. Ўзлари кўриб, хулоса қилишсин. 

"Металлург"да 1-турдан сўнг мураббий алмашди. Aйни вақтда жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички муҳит яхши. Жасур Aбдураимов барча билан 8-10 кун ичида гаплашиб олиб, машғулотлар ўтказди. Бироз захирадагилар борасида етишмовчилик бор. Насиб қилса, 2-даврада анча яхши бўлади. 

Оғабек Самисов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика