Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  30 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор" News

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор"

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Ўйинни барчангиз кўрдингиз, яхши баҳс бўлди. Бизнинг олдимизга 2-3 зонада "Пахтакор" футболчиларини кутиб олиш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, уларга камроқ бўш жой қолдириш керак эди. Бунга эса бироз кучимиз етмай қолди. "Пахтакор" барибир кучли жамоа. Барча футболчилари жуда кучли. Қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Учрашув давомида футболчилар томонидан ҳам, мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлди. Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳакам ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Уларнинг ҳам назоратчилари бор. Ўзлари кўриб, хулоса қилишсин. 

"Металлург"да 1-турдан сўнг мураббий алмашди. Aйни вақтда жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички муҳит яхши. Жасур Aбдураимов барча билан 8-10 кун ичида гаплашиб олиб, машғулотлар ўтказди. Бироз захирадагилар борасида етишмовчилик бор. Насиб қилса, 2-даврада анча яхши бўлади. 

Оғабек Самисов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика