Latest news

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:2 (матнли трансляция)  9 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  37 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  11 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  8 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим" News

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим"

Coca Cola Суперлигаси 11-турида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев фикрларини билдирди.


- Барчага салом. 5 кун ичида иккита кучли жамоага қарши ўйнадик. Бугун тенг ўйин бўлди. Охирида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларнинг эмоциялари "Навбаҳор" билан ўйинда қолиб кетди. Кетма-кет икки сафар ўйинида ўйнадик. Шу сабабли ўйин охирроғида чарчаб қолишди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди.

- Бу ўйиннинг кечиктирилиши сабабли "Пахтакор"да етакчиларнинг йўқлиги бўлганди. Бугун ҳам Черан ўйнай олмай қолди.

- 3та сариқ карточкаси бор эди, ўтган ўйинда тўртинчисини ҳам олди. Бу футбол. Ўшанда футболчиларимизнинг катта қисми термаларда бўлгани учун ўйин қолдирилганди. Ўша пайтда захирамиз ҳам кам эди. Шу сабабли ўйинни қолдиргандик.

- Учрашув охирида ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушди. Бунинг сабаби нимада?

- Шаҳзоднинг жароҳати бор эди. Уни олдик ва Одилни (Ҳамробеков) ҳимояда ўйнатдик.

- Икки жамоанинг навбатдаги ўйини Суперкубокда бўлади. Шу сабабли жамоалар ёпиқ ўйин кўрсатишдими?

- Йўқ, ёпиқ ўйин бўлмади. Бизнинг 19 августда ҳам ўйинимиз бор. Аммо биз томондан ёпиқ ўйин бўлмади.

- Бошқачароқ қилиб айтганда, икки томон ҳам эхтиёткор бўлиб ўйнади.

- "Насаф" ҳам кучли жамоа. Улар қарши ҳужумга ҳам тез чиқишади. Ҳамма бу ерда гол ўтказиб юборишдан қўрқади. Шу сабабли икки томон ҳам эҳтиёткор бўлиб ўйнади.

- Бугунги натижа "Пахтакор"ни қониқтирадими?

- Ўйиннинг жараёнини ҳисобга олсак, қониқтиради. Аслида бу ерга ғалаба учун келгандик. "Пахтакор" доимо ғалаба учун майдонга тушади.

- Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"да ўсишни кўриб турибмиз. Аммо жамоанинг ҳужумида муаммолар бор. Банашак вазиятларидан фойдалана олмаяпти. Холдорхоновга эса кам имконият берилмоқда.

- Банашак ҳам бир йилдан кўпроқ ўйинларда қатнашмади. Ҳозир у ўз жисмоний ҳолатини тиклаш учун меҳнат қилмоқда. Пўлатхўжага ҳам секин-секин кўпроқ вақт беришни бошлаймиз.

- Янги келган легионернинг ҳолати қандай?

- У жароҳат олган. Мэтью ҳам "Навбаҳор" билан ўйинда жароҳат орттириб олган. 

- Азмиддиновнинг жароҳати ҳақида. Бу "Пахтакор"да ҳимоячилар етишмовчилигини келтириб чиқармайдими?

- Оёғи сал тортишиб қолди. Жароҳати унчалик жиддий эмас. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика