Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик"
		
		31 oct 2024 21:36
        News	
	 
				 
				Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик"
"Бугун мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик деб ўйлайман. Дастлабки 10-15 дақиқаликда киришиб олиш қийин кечди, кейин ўйинни ўз қўлимизга олдик. Амалга оширган захираларимиз ҳам самара берди",- дейди Камолиддин Тожиев.
- "Пахтакор" аввалги ўйинларга қараганда сермаҳсуллик кўрсатди. Олдинги чизиқда кўп гол урди. Бу рақибнинг очиқ ўйин кўрсатгани билан боғлиқми ёки барчаси шунчаки идеал бўлдими?
- "Андижон"нинг ўйинларини таҳлил қилган эдик. Қолаверса, ўзимиз ҳам ҳужумкор тактикада 4та ҳимоячи билан майдонга тушдик. Гол уришимиз керак эди. Олдинда ОЧЛ учрашуви кутиб турибди. Олдинги чизиқдаги ўйинимизни кўриб олишни режа қилгандик.
- Отабек Жўрақўзиевнинг ўйинида пасайиш бордек таассурот қолдирмоқда...
- "Пахтакор"га ҳамма ҳам келиб бирданига ўйнаб кетмайди. Янги жамоага мослашиш керак. Унинг устида ишлаяпмиз.
- Захирадан майдонга тушган Муҳаммадали Ўринбоевдан кўнглингиз тўлдими? Диёр Ҳолматов нима учун кўринмади?
- Муҳаммадали Ўринбоевдан кўнглимиз тўлди. Захирадан майдонга тушди ва гол урди. Агар шундай давом этса ҳамма ўйинда имконият олиши мумкин. Диёр Ҳолматов жароҳатини даволамоқда.
- Дилшод Саитов биринчи бўлимда кўп хатога йўл қўйганига муносабатингиз?
- Анча вақтдан бери ўйнамагани учун киришиб кета олмади. У кўпроқ ўйнаши керак ва шу орқали ишончни орттириб олади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments