Latest news

02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0

Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади" News

Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади"

Суперлига 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қийин баҳс кечишини билардик. "Навбаҳор" билан бу ерда ҳеч қачон осон бўлмаган. Таркибимизда жароҳат олганлар бор. Шу боис оптимал таркиб билан келдик дея олмайман. Аммо майдонга тушган футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишди. Афсуски, Башар Ресан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ўйинни охиригача тўлиқ ўтказганимизда балки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди.

- Ғалаба учун қайси фактор етишмади?

- Айтиб ўтганимдек, қизил карточка, жароҳат олган футболчилар... Лекин "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Дуранг ўйнаб бир очкони қўлга киритдик ва мавсумни иккинчи ўринда якунладик. Бу ҳам яхши натижа.

- Жамоани қийин ҳолатда қабул қилиб олгансиз. Иккинчи даврада қўл остингиздагилар умуман бошқача ўйин намойиш этди, натижа ҳам яхши бўлди. Бунинг сабабларини нимада кўрасиз?

- Энг биринчи навбатда муҳитни яхшилашга ва футболчиларни бирлаштиришга ҳаракат қилдик. Чунки ҳар қандай жамоада энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади.

- Давралар оралиғидаги трансферлар қанчалик ўзини оқлади?

- Яхши трансферларни амалга оширдик. Ҳаммасидан қониқдик. Жамоамизга ким қўшилган бўлса, ҳамма қўлдан келганча ёрдам берди.

- Қишда Игорь Сергеев клубни тарк этиши мумкин экан.

- Биз ҳар доим Сергеевга умид қилганмиз. Унинг ўзи ҳам "Пахтакор"да қолишни хоҳлайди.

- Бобир Абдихолиқов негадир бугун майдонга тушмади?

- Қизил карточка сабаб режани ўзгартирдик. Аслида Бобирни майдонга туширишни мақсад қилгандик.

- Бу йилги мавсумдан қониқдингизми?

- Қониқдим десам бўлади. Кубокни қўлга киритдик, чемпионатни иккинчи ўринда якунладик. Бу аввало футболчиларнинг меҳнати, шу боис ҳаммага раҳмат айтаман. Келаси йил яна таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чунки Осиё чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этишимиз лозим.

- "Пахтакор" бу мавсум чемпион "Нефтчи"ни ҳар иккала ўйинда мағлуб этди. Бироқ "Қўқон-1912", "Шўртан" клублари билан кутилмаганда дуранг ўйнади.

- Кучли жамоаларга қарши алоҳида тайёргарлик шарт эмас. Аммо сиз айтган рақибларга қарши ўйинда иштиёқ бироз панд берди деб ўйлайман.



Rating: +3   

Comments

+4   
29 nov 21:13:20
Бахтиёр Ашуров
Барчаси учун раҳмат!
+2   
30 nov 10:43:31
Тохир
Камолиддин сизга катта рахмат.
Куласи мавсумларда катта мавафакият тилайман.
+1   
30 nov 07:40:01
Б Х
Маладец Камол Гап йук!!!!!!!!!!!!!
+1   
29 nov 22:07:44
Farhod Uktamovich
Узр, минг узур ,уша португалиялик сутакдан 1000 бор Зур Камолиддин, молодец
   
30 nov 17:17:05
TOMJIQ_OLOT
Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчиси, собиқ Ички ишлар ходими Камолиддин Тожиевга омад тилайман! Мана, мелисадан ҳам яхшигина мураббий чиқарканку! Офарин!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика