Камолиддин Тожиев: "Гол урадиган ҳужумчимиз йўқ"
26 oct 2024 18:58
News
Камолиддин Тожиев: "Гол урадиган ҳужумчимиз йўқ"
Камолиддин Тожиев: Бугун тўпни яхши назорат қилдик, аммо иккита хато туфайли дарвозамиздан иккита гол олиб чиқдик.
- "Пахтакор"да таркиб ёмон эмас, лекин нимадир ётишмаётгандек?
- Гол урадиган ҳужумчимиз йўқ. Тўпни яхши ушлаб турибмиз, ўйинни назорат қиляпмиз, аммо дарвозага зарба бермасак гол бўлмайди.
- Иккинчи бўлимда ҳимоя ўрнига Холдорхонов майдонга тушди, буни нотўғри ўзгариш деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, баъзи ўзгаришларимиз хато бўлди.
- Бу мавсум "Марказий стадион"даги ўйинларда "Пахтакор" икки марта ютқазди ("Насаф" - "Пахтакор" 1:0). Бу стадион таъсирими ёки бошқа омилми?
- Йўқ, майдон таъсири эмас. Хатоларимиз гол билан тугади. Баъзи бошқа ўйинларда 20та хато ҳам голга олиб келмайди. Футбол шуниси билан қизиқ.
- "Пахтакор" совринлар учун курашдан чиқди деб ўйлайсизми?
- Йўқ, чиққани йўқ. Биз охиригача курашамиз.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments