Latest news

14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  2 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  7 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  10 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  8 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  6 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  2 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  9 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  6 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  5 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор" News

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор"

Ўзбектистон олимпия терма жамоаси бироздан сўнг Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи бу турнирга кўпчиликнинг қизиқиши катта. Малайзияга қарши ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп тепган Камолиддин Мурзоаевнинг фикрларини тингладик. 


"Дарҳақиқат, футболимиз раҳбарлари Олимпиада йўлида барча шароитларни яратиб беришди. Камдан-кам давлатларда олимпия терма жамоаси учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилган. "Олимпик"нинг биринчи даврларини эсласангиз бизга нотаниш номлар чиқиб келди. Ҳозирги кунда ҳар томонлама тайёрлар деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳам биз истагандек. Лекин ҳеч бир ўйин олдидан юз фоиз ғалаба қозонади дея олмаймиз. Имкониятлар даражасида келиб чиқсак гуруҳимиз яхши. Легионерларимизнинг қўшилиши ҳам яхши мотивация бўлади. 

Бизда бундай мусобақалар олдидан ҳаддан ташқари катта босим бўлади. Кўпчилик футболчиларни тескарисига койишади. Ватан туйғуси йўқ, ватан учун ўйнамайди ва ҳоказо. Ички муҳитда, футболчининг тайёрланиш жараёнида бу катта босимни келтириб чиқаради. Кўплаб турнирларда сўнгги нуқтада нимадир етишмайди. Футболда менталитет деган нарсани таъкидлашади. Тарбия, ички кечинмалари шаклланган бир хиллик йўқ. Япония, Кореяга қарасангиз ҳар бир ёшда ўз руҳияти бор ва бу ўзгармайди. Бизда битта терма жамоамиз юқорига чиқиб кетади, бири тушиб кетади. Мана шунда балансни топа олсак марра бизники бўлади. 

Ўйлайманки, Тимур Кападзе шогирдлари бу ҳолатдан чиқиб кетишади. Мазкур терма жамоада баланс бор. Футболчилар бирга бўлгани билан турли клублардан келишган. Бу ўзининг ижобий ёрдамини бериши керак. Хурсанд қиладиган натижа билан қайтамиз деб ўйлайман. Қандайдир ишонч бор",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Rating: +2   

Comments

   
17 apr 17:00:23
Фк Аsaka
Шу пайтгача ишониб келганмиз катталар термасига хам Олимпия Термасига хам ва ишонишда давом етамиз.Бу сафар ишончни ортиги билан оклашади деган умиддамиз
-1   
17 apr 17:13:28
Uzbek uzb
O’lipdi endiyam chiqolmasa shuncha imkoniyat legionerlarni fifa kunlari bo’mayasam klubi blan kelishib olib kelishidi nechi yildan beri tayyorgarlik kamiga bitta Olimpik degan klub ochib termani bollarini yarmini yig’ib
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика