Latest news

07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0 05:40АПЛ. "Брайтон" - "Челси" 1:2   0 02:14"Ювентус" "Аталанта"ни мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди!  4 02:00АПЛ. МЮ "Ньюкасл"ни, "Челси" эса "Брайтон"ни мағлубиятга учратди (+турнир жадвали)  12 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  2 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  10 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  1 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  6 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  8

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор" News

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор"

Ўзбектистон олимпия терма жамоаси бироздан сўнг Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи бу турнирга кўпчиликнинг қизиқиши катта. Малайзияга қарши ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп тепган Камолиддин Мурзоаевнинг фикрларини тингладик. 


"Дарҳақиқат, футболимиз раҳбарлари Олимпиада йўлида барча шароитларни яратиб беришди. Камдан-кам давлатларда олимпия терма жамоаси учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилган. "Олимпик"нинг биринчи даврларини эсласангиз бизга нотаниш номлар чиқиб келди. Ҳозирги кунда ҳар томонлама тайёрлар деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳам биз истагандек. Лекин ҳеч бир ўйин олдидан юз фоиз ғалаба қозонади дея олмаймиз. Имкониятлар даражасида келиб чиқсак гуруҳимиз яхши. Легионерларимизнинг қўшилиши ҳам яхши мотивация бўлади. 

Бизда бундай мусобақалар олдидан ҳаддан ташқари катта босим бўлади. Кўпчилик футболчиларни тескарисига койишади. Ватан туйғуси йўқ, ватан учун ўйнамайди ва ҳоказо. Ички муҳитда, футболчининг тайёрланиш жараёнида бу катта босимни келтириб чиқаради. Кўплаб турнирларда сўнгги нуқтада нимадир етишмайди. Футболда менталитет деган нарсани таъкидлашади. Тарбия, ички кечинмалари шаклланган бир хиллик йўқ. Япония, Кореяга қарасангиз ҳар бир ёшда ўз руҳияти бор ва бу ўзгармайди. Бизда битта терма жамоамиз юқорига чиқиб кетади, бири тушиб кетади. Мана шунда балансни топа олсак марра бизники бўлади. 

Ўйлайманки, Тимур Кападзе шогирдлари бу ҳолатдан чиқиб кетишади. Мазкур терма жамоада баланс бор. Футболчилар бирга бўлгани билан турли клублардан келишган. Бу ўзининг ижобий ёрдамини бериши керак. Хурсанд қиладиган натижа билан қайтамиз деб ўйлайман. Қандайдир ишонч бор",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Rating: +2   

Comments

   
17 apr 17:00:23
Фк Аsaka
Шу пайтгача ишониб келганмиз катталар термасига хам Олимпия Термасига хам ва ишонишда давом етамиз.Бу сафар ишончни ортиги билан оклашади деган умиддамиз
-1   
17 apr 17:13:28
Uzbek uzb
O’lipdi endiyam chiqolmasa shuncha imkoniyat legionerlarni fifa kunlari bo’mayasam klubi blan kelishib olib kelishidi nechi yildan beri tayyorgarlik kamiga bitta Olimpik degan klub ochib termani bollarini yarmini yig’ib
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика