Latest news

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  1 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  11 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” акцияси учун махсус футболкалар тайёрланди News

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” акцияси учун махсус футболкалар тайёрланди

22 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Насаф” жамоасининг собиқ футболчиси Камолиддин Кенжаевни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган хайрия акциясига тайёргарлик қизғин палласига кирди.
Ушбу акцияни ўтказиш бўйича тузилган ташкилий гуруҳ ташаббуси билан “Насаф” ПФК томонидан ўша куни бўлиб ўтадиган футбол шоу иштирокчилари учун махсус футболкалар тайёрланди. Қуйида “Насаф” ПФК мтбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий томонидан сайтимизга тақдим этилган ана шу футболкаларни тасвири билан танишишингиз мумкин:





Яна эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь кунги хайрия тадбирида Қашқадарё вилоятидан бўлиб, бир вақтда миллий терма жамоа сафида ҳам тўп тепаётган футболчилар жамоаси – “Қашқадарё юлдузлари” ва Камолиддин Кенжаев билан бирга бир жамоада ўйнаган ва ҳозирги кунда мураббийлик фаолиятига ўтган собиқ футболчилар жамоаси – “Насаф -2006″ жамоалари ўртасида катта футбол шоуси бўлиб ўтади. Қани кўрамиз, бу ўйинда устунлик ҳозирги футболчилар – шогирдлар томонидами ёки собиқ футболчилар – мураббийлар томонида? Қизиқ учрашув!

Азиз футбол ишқибозларини яна бир марта ана шу жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз:

“Насаф – 2006” футбол жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар – Пётр Гизимчук, Дилмурод Тошматов
Ҳимоячилар – Даврон Файзиев, Ботир Қораев
Ярим ҳимоячилар – Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов
Ҳужумчилар – Константин Боев ва Зафар Холмуродовлар
Мураббийлар: Норқул Даминов, Камолиддин Кенжаев

“Қашқадарё футбол юлдузлари” жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар – Элдор Суюнов, Санжар Қувватов
Ҳимоячилар – Шоҳруҳ Гадоев, Шерзод Аъзамов, Отабек Шукуров
Ярим ҳимоячилар – Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зоҳир Қўзибоев
Ҳужумчилар – Кенжа Тўраев, Зафар Полвонов
Мураббий: Зоир Тўрақулов

Дастур доирасида шунингдек Қашқадарёлик таниқли санъаткор Алижон Исоқов ўзининг дилга яқин қўшиқ ва куйлари билан тадбир иштирокчиларининг хизматида бўлади.

Ушбу тадбирда барча ҳоҳлаган ишқибозлар иштирок этишлари мумкин ва ўзларининг имконлари доирасида хайрия акциясига ўз улушларини қўшиш имкони ҳам бўлади.

Хайрия тадбири 22 ноябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида соат 15:00да бошланади.

Хайрия акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича
вакили. voha.uz сайти маъмури
Зиёдулла Сафаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика