Камерун терма жамоаси ЖЧ-2014да Хорватияга қарши ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда
30 jun 2014 11:48
News
Камерун терма жамоаси ЖЧ-2014да Хорватияга қарши ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда
Футбол бўйича келишилган ўйинлар ташилотчиси, сингапурлик Уилсон Раж Перумал ЖЧ-2014 гуруҳ босқичидаги Камерун – Хорватия (0:4) ўйини келишилганлигини айтди.
Бу ҳақда Германиянинг Spiegel нашри хабар бермоқда.
Перумал учрашув бошланишидан бир неча соат аввал Facebook’даги саҳифасида ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия терма жамоаси ғалаба қозониши, Камерун терма жамоаси ўйинчиси эса биринчи бўлимдаёқ майдондан четлатилишини ёзганди.
Натижада ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия ғалабаси билан якунланди, Камерун терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Сонг эса 40-дақиқада майдондан четлатилди.
“Камерун терма жамоасида етти нафар жирканч ўйинчи бор”, – дея Перумалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Spiegel нашри.
Айни вақтда, ФИФАнинг хавфсизлик масалалари бўйича директори Ральф Мютшке жаҳон чемпионати иштирокчиларига нисбатан шубҳалар йўқлигини маълум қилди.
“Бизда ҳозирча келишилган ўйинларни тасдиқловчи далиллар йўқ”, – деди Мютшке Spiegel’га берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, Камерун терма жамоаси бунгача ҳам бошқа бир можаро сабаб диққат марказига тушганди – терма жамоа аъзолари мукофот пуллари масаласи ҳал қилинмаса, ЖЧ-2014га бормасликларини маълум қилишганди. Куни кеча Камерун президенти ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтазилишини талаб қилди.

Link :
Source : kun.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments