Latest news

20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  0 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  1 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  1 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  3 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  11 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  5 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  52

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас News

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас

Балки, бунга Это'О айбдордир.

Камерун терма жамоасини Жаҳон чемпионатида Бразили, Швейцария ва Сербия билан қийин гуруҳ кутиб турибди. Қийин бўлади, аммо африкаликларда қизиқарли таркиб бор – ҳужумда Шупо-Мотинг, ярим ҳимояда Замбо-Ангисса, дарвозада Андре Онана.

Жамоани тўртта ЖЧда иштирок этган ва терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича рекордчи (130) ҳисобланган афсонавий Ригобер Сонг шуғуллантирмоқда. Аммо, битта муаммо бор: Сонг жамоасидаги айрим ўйинчиларининг исмини билмайди.

Сонг эълон қилиш пайтида ўзи жалб қилган футболчиларнинг исми ва фамилиясини чалкаштириб юборди. Ригоберни журналистлар тўғирлаб юборишди, баъзида эса ҳатто матбуот котиби ҳам аралашди.




Дастлаб "Сиэттл" ҳимоячиси Нуу Толо билан ўхшамади – уни Муми Этулу деди, кейин журналистлар айтиб юборишди. Кейинчалик Камерун чемпионатида ўйнайдиган Суаибу Мару (шунчаки Суадибу деди) ва Жером Нгом (матбуот котиби ёрдамисиз айта олмади) билан ҳам хато қилди. Мураббий "Марсель" дарвозабони Симон Нгапандуэтнбуни шунчаки исми билан атади, шу сабаб уни ютубдаги изоҳларда танқид қилишди.


Балки, ушбу футболчиларни терма жамоага Это'О олиб келгандир. Айнан у Ригоберни тайинлаган


Сонг мартдан бери терма жамоада – жамоани Антониу Консейшаудан сўнг қабул қилиб олди. Португалиялик мураббий яхши натижаларга эришди (14та ғалаба, 6та дуранг ва 3та мағлубият), аммо Африка Кубоги ярим финалида Мисрга ютқазди.

Спорт вазири Консейшауни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаганди, аммо футбол федерацияси раҳбари Самюэль Это'О бунга қарши эди. Это'О ўтиш ўйинлари якунида бунга қадар ёшлар терма жамоасини бошқарган Сонгни тайинлади.



Камерун Ригобер билан саралашда Жазоирдан ўтди ва ЖЧга чиқди. Камерунликлар шундан сўнг яна тўртта ўйин ўтказишди: Бурундини ютишди, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга ютқазишди, ноябрда эса Ямайка билан дуранг ўйнашди.

Нега Сонг фамилияларда адашди? Marca'да иккита талқин бор. Биринчиси: Ригобер шунчаки ярим йил ичида маҳаллий футболчиларнинг фамилиясини ўрганишга улгурмаган. Иккинчиси: бу ўйинчиларни терма жамоага Это'О жалб қилган, мураббийнинг ўзи эса улар билан деярли таниш эмас.


Камерун терма жамоаси: "Бавария" юлдузи, А Сериядаги энг яхши ярим ҳимоячилардан ва Россия фуқаролигига эга ўйинчи


Камерун камида ўйинчилари турли топ-лигалардан келган қизиқарли жамоа.

Дарвозада "Интер"да Андре Онана туради. Унинг ўринбосарлари "Марсель"дан Симон Нгапандуэтнбу ва Саудия Арабистонининг "Абхи" жамоасидан Давид Эпасси. Бундан ташқари "Арис"дан тажрибали Нкулу ва Лига 1дан таниқли Кастелетто ва Вулар бор.

Ярим ҳимоядаги ўйинни А Сериянинг ҳақиқий юлдузи бўлган "Наполи" ўйинчиси Франк Замбо-Ангисса бошқаради. Унга "Локомотив" (Москва) тарбияланувчиси, ЦСКА ва "Анжи"да ўйнаган ва Россия фуқаролигига эга Гаэль Ондуа ёрдам беради.



Энг юлдузли чизиқ – ҳужум. Бу ерда "Бавария"да бирин-кетин голларни ураётган Эрик-Максим Шупо-Мотинг ва ўзини Салаҳдан кучли санайдиган "Ал Наср"дан Венсан Абубакар бор. Шунингдек таркибдан Брайан Мбеумо ("Брентфорд") ва Карл-Токо Экамби ("Лион") ўрин олган.

Ригобер Сонг ва унинг жамоаси (ҳатто исмини билмайдиган футболчилар ҳам) Жаҳон чемпионатини 24 ноябрь куни Швейцарияга қарши ўйин билан бошлайди.


Мундиаль 2022. Камерун!


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика