Latest news

19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  0 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  3 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   4 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1

Каио Жуниор: "Азиз Ҳайдаров фантастик футболчи" News

Каио Жуниор: "Азиз Ҳайдаров фантастик футболчи"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бунёдкор"ни гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тезкор гол бизга таъсир қилди. Аммо биз бугун ёмон ўйнадик дея олмайман. Айниқса иккинчи бўлимда. Ҳисобни 2:1 қилиш учун жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Агар ўша голни урганимизда ўйин бошқача кечарди. Биз иккинчи бўлимда футболчиларни алмаштириб натижани ўзгартиришга уриндик", - дейди Каио Жуниор.


- Балки бугун жамоаингиз жисмоний ҳолатда ютқазгандир?

- Йўқ. Жисмоний томонлама ўйинга тайёр эдик. Жисмоний ҳолат бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. Иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилдик.


- Жуниньо яхши ўйнаётганди. Уни нима учун алмаштирдингиз?

- Жуниньо Жонинг ўрнига олиб келинганди. Жони сотиш менинг фикрим эмасди. Клуб молиявий қийинчиликка дуч келгани учун уни сотдик. 19та ўйинда 16та гол урган Ҳозир Жонинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ.


- "Бунёдкор" ОЧЛда қайси босқичга қадар етиб боради деб ўйлайсиз?

- Таркибда кўп ёшлар бор. Улар мусобақада узоққа боради деб ўйлайман.


- Рақиб сафда энг яхши футболчилар ким?

- Ярим ҳимоячиларнинг барчаси яхши ўйнади. Бундан ташқари чап қанот ҳимоячиси ва Ҳамдамов яхши ҳаракат қилди.


- Ҳайдаров ва Луваннор ҳақида қандай фикрдасиз?

- Луваннор жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Азиз Ҳайдаровга бугун ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳайдаров фантастик футболчи. Иккаласи ҳам қўлдан келганича ўйнашди.


- Шогирдларингиз бугун асабий ўйин кўрсатишди?

- Бу ўйин кечишига боғлиқ. Сабаби биз ютқазаётгандик. Табиийки ютқазишни ҳеч кимни хоҳламайди.


- Клубингиз сафидаги маҳаллий футболчилар савияси легионерлардан жуда паст экан...

- Бунга қўшилмайман. Сабаби таркибда БАА терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Ярим ҳимоячилар ҳам миллий терма жамоада ўйнашади.


- "Бунёдкор" мухлислари ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ажойиб. Улар бугун жамоани қойилмақом тарзда қўллаб қувватлашди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика