Latest news

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  8 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  19 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди News

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди

"Лион" собиқ спорт директори Жуниньо Франция клубида бирга ишлаган "Ал Насср" бош мураббийи Руди Гарсияни танқид остига олди.

"Руди Роналдуга қарши ҳеч нарса қилишга журъат эта олмайди. Аксинча, керак бўлса, Криштиануга нонуштасини келтириб беради. У Криштианунинг энг яқин дўсти бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ҳамма нарсани қилади. Криштиану Роналдунинг дўсти бўлиш унинг орзуси.

Руди Гарсия билан бўлган тажрибам ҳайратланарли эди.  У мен футболчилик фаолиятим давомида учратган одамлар орасида энг ёмон характерга эга шахс. У муносабатларда ўзи учун қандайдир фойда келтириши мумкин бўлган одамларнигина ҳурмат қилади.

Руди Гарсия учун жамоа қанчалик яхши ўйнаши муҳим деб бўлмайди. Худди шундай футболчиларнинг кийиниш хонасидаги кайфияти ҳам унга қизиқ эмас. Жамоа инқирозга учраган пайтда ҳам, у учун энг муҳими, диққат марказида бўлишдир. У ҳар доим ҳамма нарсадан максимал даражада фойда чиқаришга уринади. Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, афсона ва Руди буни билади", – деди Жуниньо.

Олдинроқ Роналду дисквалификация сабаб яқин орада "Ал Насср"да дебют қила олмаслиги айтилган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика