Latest news

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

Жозе Моуриньо vs Хосеп Гвардиола. Статистика ва қизиқарли маълумотлар News

Жозе Моуриньо vs Хосеп Гвардиола. Статистика ва қизиқарли маълумотлар

Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида миллионлаб мухлислар кутган Манчестер дербиси бўлиб ўтади.

"Барселона" ва "Реал"нинг баъзи мухлислари бу учрашувга беэътибор эмас, чунки Гвардиола ва Моуриньо бир пайтлар ушбу икки испан грандида супер тўқнашувларни юзага келтириб, ҳар бир учрашувни шоу даражасигача олиб чиқишган. Айнан шундай мухлислар учун испаниялик ва португалияликнинг ўзаро статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола ўртасидаги илк тўқнашув 2009 йил 16 сентябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда содир бўлган. Жозе Моуриньо қўл остидаги "Интер" ўша куни Гвардиоланинг "Барселона"сини қабул қилган. Биринчи баҳс голларсиз якун топган. Ҳозиргача бу икки буюк мураббий барча турнирларда 19 марта тўқнаш келган. Устунлик ким томонда дейсизми, пастроқдаги рақамларга қараб, буни билиб олишингиз мумкин.

Жозе Моуриньо vs Хосеп Гвардиола
Мураббийлар
Ғалаба
Дуранг
Мағлубият
Жозе Моуриньо4
7
8
Хосеп Гвардиола8
7
4


Бу икки мутахассислар бошқарган жамоаларнинг ўзаро ўйинида қайд этилган энг йирик ҳисоб 5:0. 2010 йил 29 ноябрь куни Хосеп Гвардиоланинг "Барселона"си "Сантьяго Бернабеу"да Мадриднинг "Реал" клуби дарвозасига жавобсиз 5та гол урган.


Совринлар борасида португалиялик мураббий испаниялик ҳамкасбидан олдинда. Бироқ финалда мағлуб бўлиш борасида ҳам Моуриньо Гвардиоладан илгарилаб кетган.

Жозе Моуриньо vs Хосеп Гвардиола
Мураббийлар
Совринлар сони
Финалдаги мағлубиятлар
Жозе Моуриньо
25
9
Хосеп Гвардиола
21
4


Қизиқарли маълумотлар

  • Жозе Моуриньо фаолияти давомида 3 маротаба Премьер-лигада ой мураббийи совринини қўлга киритган бўлса, Гвардиола 2017 йилнинг португалиялик ҳамкасбидан ўзиб кетди
  • Жозе Моуриньо мураббий сифатида Хосеп Гвардиоладан кўпроқ учрашувларда ғалабага эришган (560-487)
  • Жозе Моуриньонинг энг узун серияли ғалабаси 15та учрашувдан иборат бўлган (сентябр-декабрь, 2011)
  • Хосеп Гвардиоланинг энг узун серияли ғалабаси 20та баҳсдан иборат (август-декабрь, 2017)
  • Жозе Моуриньо энг кўп Хосеп Гвардиола бошқарган жамоага мағлуб бўлган (9та)
  • Хосеп Гвардиола энг кўп Юрген Клопп бошчилик қилган клубларга таслим бўлган (5та)


Моуриньо мураббийлик фаолияти давомида трансферлар учун 1,29 млрд. фунт сарфлаган. У харид қилган ҳар бир футболчининг ўртача нархи 14,02 млн. фунт.

Гвардиола эса трансфер ойналарида 902,97 млн. фунт ишлатган. Унинг ҳар бир хариди ўртача 19,21 млн. фунтга тушади.

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика