Жонни Хейтинга мавсум охирига қадар "Аякс" бош мураббийи этиб тайинланди News

Жонни Хейтинга мавсум охирига қадар "Аякс" бош мураббийи этиб тайинланди

Мураббий яқиндагина клубни тарк этган Алфред Схройдер ўрнини эгаллади.

"Аякс" клуби собиқ футболчи Жонни Хейтингани клуб бош мураббийи этиб тайинлади. Хейтинга бунга қадар "Аякс" иккинчи жамоасини бошқариб келаётганди. Нидерландия терма жамоаси ва "Эвертон" клуби собиқ футболчиси энг камида мавсум охирига қадар "Аякс"ни бошқаради. 

Эслатиб ўтамиз, "Аякс" бир неча кун олдин Алфред Схройдерни бош мураббийлик вазифасидан озод этганди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика