Latest news

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  8 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак" News

Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"

Самарқанднинг "Динамо" ва Қирғизистон миллий терма жамоасининг футболчиси Жоэль Кожо сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Қизиқарли ўйин бўлди. Бугунги режамиз бироз иш бермади ва шу сабабли ғалаба қозона олмадик. Икки жамоа ҳам бир-бирига жуда муносиб эди. Бир очкони қўлга киритдик, энди эса кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

- "Динамо" яхши таркиб йиғди, аммо жамоанинг натижалари ҳозирча яхши эмас. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Бу саволга жавобни билмайман. Жамоа меҳнат қилмоқда, аммо ташқи факторлар кўп. Ижтимоий тармоқларда биз ҳақимизда ёзилаётган хабарлардан ўзингиз ҳам хабардорсиз. Ойликлар кечикмоқда, аммо шунга қарамай биз фақат футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Бу бизга баҳона бўла олмайди. Натижаларни яхшиласак барчаси ўз жойига тушади.

- Ойликлар ўз вақтида берилмаётганининг сабабини биласизми? Бош мураббий Вадим Абрамов ҳам ушбу муаммо ҳақида гапириб ўтди?

- Мен футболчиман ва менинг вазифам майдонда яхши футбол ўйнаш. Бутун жамоага ойлик тўланмаяпти. Аниқ сабабларни билмайман, аммо барчаси тез орада ўз жойига тушишига ишонаман. Футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Барчаси яхши бўлади.

- Июнь ойининг аввалида Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичидаги сўнги ўйинларни ўтказади. Қирғизистон терма жамоаси кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият эга. Малайзия ва Ўмонга қарши баҳслар ҳақида нималар дея оласиз?

- Клубда вақтим терма жамоа ҳақида гапиришим нотўғри. Ҳозир клубдаги ўйинларим ҳақида ўйлашим керак. Қирғизистон терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқиш учун боримизни берамиз. Бу саволингизга терма жамоада жавоб бера оламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика