Latest news

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  14 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас" News

Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг “Реал” билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

"Муносабатлар яхши эмас, чунки улар Негрейра ишида қатнашишмоқда. Улар аҳамиятсиз ва ишонтирмайдиган далиллар келтиришмоқда.

Иш очилиши уларда қизиқиш уйғотди. Бу бизга ёқмайди ва вазият кескин. Биз абадий рақибмиз, лекин бунга ҳурмат билан ёндашамиз.

Майамида "Вильярреал"га қарши ўйин мавзусини кўтаргим келмайди. Бошиданоқ Испания футболчилари ассоциацияси ва бошқа клублар қаршилигига дуч келдик. Ўйлайманки, бу беллашув Ла Лигани сохталаштирмас эди”, – деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “Барселона” ва унинг раҳбарияти Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 2001–2018 йиллар орасида бир неча миллион евро тўлаганлик учун пора бериш айблови билан жиноий иш доирасига тортилиши ҳақида хабар берилган эди.

Яқинда мазкур иш бўйича судда бир нечта шахслар, жумладан Негрейранинг ўғли Хавьер Энрикес ҳамда “Барселона”нинг собиқ президентлари Сандро Росель ва Жозеп Бартомеу ҳам кўрсатма берган.

Rating: +2   

Comments

-1   
12 nov 18:09:51
Amirjon Azimkulov
Bir birlaringni kutingni kovla yana biz bilmagan malumotlar ham chiqadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика