Жиззахда байрам муносабати билан футбол мусобақаси ташкил этилди
01 jun 2018 16:28
News


Жиззахда байрам муносабати билан футбол мусобақаси ташкил этилди
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан БЎСМлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Қизиқарли ва томошабоп ўтган мусобақада бўлажак чарм тўп усталари ўз махоратларини намойиш этиб мураббийлари билдирган ишончни оқлай олишди. Байрамона рухда ўтган турнир сўнггида энг яхши хужумчи, энг яхши ярим ҳимоячи, энг яхши ҳимоячи, энг яхши дарвозабон йўналишлари бўйича футболчилар тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Жиззах вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти А.Мусулмонов болажонларни байрам билан муборакбод этиб, келажакда жаҳоннинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олишларига тилак билдирди. Мусобақа ғолиблари кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Link :
Source : pfl.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments