Жиру – мундиалда дублга эришган ёши энг катта иккинчи футболчи
23 nov 2022 10:20
News
Жиру – мундиалда дублга эришган ёши энг катта иккинчи футболчи
Қатардаги мундиал илк турида Франция ТЖ 4:1 ҳисобида Австралиядан устун келди.
Ўйинда Оливье Жиру Адриен Рабьо ва Килиан Мбаппенинг узатмаларидан кейин иккита голни ўз ҳисобига ёздирди.
Шу тариқа, форвард жаҳон чемпионатлари тарихида дубл қайд этган ёши энг катта иккинчи футболчига айланди – 36 ёш-у, 53 кунлик. Бу борада рекорд эса ЖЧ-1990 1/8 финал доирасида Колумбия қарши баҳсда камерунлик Роже Милла томонидан қайд этилганди – 38 ёш-у, 34 кунлик.
Аввалроқ, Жиру Франция ТЖ тўпурар Тьерри Анрига етиб олган ҳақида хабар бергандик. Ҳозирда уларнинг иккисида 51 тадан гол бор.
Link :
Source : Squawka
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments