Latest news

Жиру: "Ибрагимовични севаман. У билан яна ва яна ўйнашни хоҳлайман" News

Жиру: "Ибрагимовични севаман. У билан яна ва яна ўйнашни хоҳлайман"

"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру А Серия 8-тур доирасидаги "Верона" (3:2)га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Танаффусда "россонерилар" 0:2 ҳисобида ютқазаётган эди.

"Танаффусда бу якун эмаслигини ўйладим ва биздан озгина кўпроқ ирода кўрсатиш талаб этилди. Бизга ўйинга кириб олиш учун қандайдир вақт талаб этилди, жумладан менга ҳам.

0:2 ҳисобидан сўнг камбэк амалга оширганимиз муҳим. Буни ўз мухлисларинг олдида қилиш - жуда эҳтиросли ҳолат. Мен жуда бахтлиман.

Ибрагимович? Мен уни севаман. У билан яна ва яна ўйнашни хоҳлайман!", - дейди Жиру.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика