Latest news

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  0 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

"Жирона" устози: "Таркиб тенг бўлганида "Барселона"ни мағлуб этардик" News

"Жирона" устози: "Таркиб тенг бўлганида "Барселона"ни мағлуб этардик"

"Жирона" бош мураббийи Эусебио Сакристан ЛаЛиганинг 21-турида "Барселона"дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Четлатиш? Бу қарор нотўғри бўлди деб ўйлайман. Иккала сариқ карточка ҳам шубҳали. Бундай қарордан олдин ҳаммаси тарозига қўйиб кўрилиши керак, чунки вазият баҳсли эди. Мен доимо ҳакамларнинг адолатпарварлигига ишонаман. Аммо қарор ўйланмасдан қабул қилинди. Бир неча дақиқа олдин ҳакам шундай қўполлик учун Бускетсни жазолаши мумкин эди, аммо рефери бундай қилмади.

Таркиб тенг бўлганида ғалаба қозонардик. Ўн киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Улар билан фахрланаман. Аммо айни дамда бир неча ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз, бу футболчиларга таъсир қилиши мумкин" - дейди Сакристан.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика