Latest news

11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   1 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  1 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  4 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  9 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0

"JFL Tashkent"да 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга гуруҳ ёҳуд супер янгилик News

"JFL Tashkent"да 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга гуруҳ ёҳуд супер янгилик

Европа методикаси асосида фаолият бошлаган клубдан янгилик.

Испаниялик мутахассисни Ўзбекистонга ташриф буюриши ортида катта ютуқларга эришилди. Кико Зунига билан ҳамкорликда, энди "JFL Tashkent"га аъзо ва истеъдоди юқори бўлган футболчилар бир йилда бир маротаба Европанинг гранд клублари академияларига тавсия қилинади.

Ўзбек футболи ривожи йўлида нафақат "JFL Tashkent", балки бошқа клубдаги истеъдод эгалари ҳам шундай имкониятга эга бўладилар. Бу борада "Best Sport Media" компанияси томонидан ташкил қилинаётган мусобақаларда жамоалар фаол иштирок этсалар бўлгани.

Шу муносабат билан, "JFL Tashkent" қошида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар учун янги гуруҳ очилганлигини маълум қиламиз. Бу гуруҳ шартнома тўловидан ташқари, имтиҳон асосида қабул қилинади. "JFL Tashkent"нинг устунлиги, халқаро муносабатларни ўрнатаётганлида. Ундан ташқари хориж клублари назарига тушадиган яхши футболчиларни ҳеч қандай қаршиликсиз қўйиб юборишида бўлади.

Шунингдек, 2007 ва 2008 йиллар учун янги гуруҳни очилганлигини маълум қиламиз.

Мазкур икки гуруҳ 2017 йилнинг июнь ойида ўз фаолиятини бошлайди.

"Ёз ойининг ўртасида Сизларни жуда катта янгилик кутиб турибди. Ҳозирча бу ҳақда индамай турганимиз маъқул. Водийда шу лойиҳани Одил Аҳмедов билан ҳамкорликда қиламиз. Сурхондарё бўйича ҳам иш бошлаб юборилди. Битта нуқтамиз Самарқандда бўлади. Мақсадимиз футболчиларни 20-22 ёшга киришини кутиш эмас, ҳозирданоқ уларга Европа эшикларини очиш. "JFL Tashkent" орқали вилоятлардаги истеъдод эгаларига катта майдонга йўл очишни режа қилаяпмиз. Биргина сурхондарёлик болани "Барселона" академиясига тавсия қилиниши биз учун жуда катта ютуқ. Шундай болалар ёз "JFL Tashkent"да катта ўйин амалиётига эга бўладилар ва улардаги маълумотлар уч ой давомида скаутларга тақдим қилиб борилади. Ҳудди шундай яхши болани Наманганда ҳам кўрдик. Ўзимизда ҳам икки нафар бола уларга маъқул келган. Энди улар билан ишлашимиз қолди холос.

2006 йил учун очиладиган жамоамиз футболчилари эса ҳозирча номи сир тутилиб турила қолсин, битта жуда машҳур хорижий клубнинг скаутлари нигоҳида бўлади", - дейди клуб Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.


2006 йилларда таваллуд топган футболчилар учун: (+99894) 639-4699

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика