Latest news

13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  0 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  0 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  4 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   12 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7

Жепаровнинг голи "Динамо"ни мағлуб этди News

Жепаровнинг голи "Динамо"ни мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги учинчи йиғинида “Динамо” жамоаси Қибрайда Суперлига вакили “Металлург” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Учрашувда ҳар икки жамоа бош мураббийлари - Даврон Файзиев ҳам, Андрей Шипилов ҳам бир қатор футболчиларга ўйин амалиётини берди.

Тенгкурашлар остида ўтган учрашувнинг 34-дақиқасида бекободликларнинг янги футболчиси Сервер Жепаров томонидан жарима зарбасидан киритилган гол якунда “Металлург” клубига ғалаба келтирди.

Ўйин давомида Бекобод клуб аъзолари сингари, Самарқанд жамоаси вакилларида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун вазиятларга юзага келди, аммо ўйиндаги кичик ҳисоб ўзгармади – 0:1.

«Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни эртага, 26 январь куни Вадим Абрамов қўл остидаги «Бунёдкор» клубига қарши ўтказади.

25 январь (жума).
Назорат учрашуви.
«ДИНАМО» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1
Қибрай стадиони.
Гол: 
Cервер Жепаров, 34.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Дамир Темиров, Шерзод Жалилов, Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Амиржон Сафаров.
Захирадан тушган футболчилар: Шоҳруҳ Раимов, Жасур Уринов, Комил Шарофутдинов, Обид Ҳакимов, Муҳиддин Одилов, Санжар Баротов.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика