Latest news

09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  4 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  7 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди News

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди

РПЛ вакили "Нижний Новгород" клуби "Пахтакор" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни ўз таркибига қўшиб олди ва у билан интервью ташкил этди.

- Иброҳимҳалил, сизни Нижний Новгородда кўриб турганимиздан хурсандмиз! Ўзбекистон чемпионатида қандай муваффақиятларга эришгансиз?

- Мен "Пахтакор" академиясини тугатганман. Тошкент клуби билан 2019 йилда Ўзбекистон чемпионатини қўлга киритдим, сўнгги бир мавсумда "Бунёдкор"да ижарада ўйнаб, сўнгра яна "Пахтакор"га қайтдим.

- Қачондан сизни мамлакат терма жамоасига жалб қила бошлашди?

- 2020 йилдан бери термада ўйнайман. Ўртоқлик ўйинларида ҳам, расмий ўйинларда ҳам. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини таниқли словениялик мураббий Сречко Катанец қабул қилиб олди. У мени 5 сентябрда Стокгольмда бўлиб ўтадиган Швеция - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига жалб қилди.

- Қандай қилиб "Нижний Новгород"да пайдо бўлдингиз?

- Менда кўплаб таклифлар бор эди. Ҳамюртим Элдор Шомуродов ўйнаган Италиянинг "Женоа" клубига ўтишга яқин эдим. Айнан Шома менга ўз кучимни Россия чемпионатида синаб кўришни маслаҳат берди. Prosports Management агентлари билан маслаҳатлашувлар ва "Нижний Новгород" бош мураббий Александр Анатольевич билан суҳбатдан сўнг ўзим учун юз фоизлик қарор қабул қилдим: Нижнийда қоламан!

- Янги клубингиз билан машғулотларни бошлашга улгурдингизми?

- Ҳа, машғулотлар ёқди. Йигитларнинг ҳам барчаси ажойиб, яхши қабул қилишди.

- Қайси позицияда ўйнайсиз?

- Мен чап қанот ҳимоячисиман. Аммо "Нижний Новгород"га мени бутун қанотни ёпадиган латерал сифатида таклиф этишди.

- "Нижний"да қайси рақамни олдингиз?

- Ёшлигимдан бери, "Пахтакор" академиясида шуғулланишни бгшлаганимдан бери олтинчи рақам остида тўп тепаман. "Нижний Новгород"да ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмадим. Рақамим менга омад олиб келсин!

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика