Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

ЖЧ саралаш. Осиёда катта карвон йўлга чиқяпти News

ЖЧ саралаш. Осиёда катта карвон йўлга чиқяпти

Эртага, 2 сентябрь куни Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг 3-босқичига старт берилади.

Афсуски, бу босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмайди. Шу боис биз қатнашмайдиган мусобақага қизиқиш катта бўлмаслиги табиий. Бироқ Осиё футболи билан ҳамнафас бўлишимиз учун ҳам ЖЧ саралашни кузатиб боришга тўғри келади. 

Гуруҳлар ва формат

Шу ўринда учинчи босқич қандай бўлиши ҳақида яна эслатма тарзида маълумот бериб ўтскк. Иккинчи босқичдан чиққан энг кучли 12та жамоа олтитадан икки гуруҳга бўлинган. Барча жамоалар уй-меҳмон тарзида бир-бирларига қарши иккитадан ўйин ўтказишади.

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан - жами 4та жамоа тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса ўзаро плей-офф баҳсида иштирок этишади ва ютган жамоа минтақалараро плей-офф босқичига йўл олади.   


"A" гуруҳи - Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия, Ливан.

1-тур. 2 сентябрь

16:00. Жанубий Корея - Ироқ

21:00. Эрон - Сурия

21:45. БАА - Ливан

  

"B" гуруҳи - Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон, Вьетнам.

1-тур. 2 сентябрь

15:15. Япония - Уммон

23:00. Австралия - Хитой

23:00. Саудия Арабистони - Вьетнам



Ўйинлар қаерда бўлади?

Демак, юқорида гуруҳлар ва жамоалар билан танишиб олдик. Айтиб ўтганимиздек, ЖЧ саралаш учинчи босқичига эртага старт берилади. Шу ўринда бир савол туғилиши мумкин, ўйинлар қаерда бўлади?

Аввалдан белгилаб қўйилганидек, ОФК имкон қадар терма жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувларни уй-меҳмон тарзида ўтказишга ҳаракат қиляпти. Орада марказлашган бўлармиш деган гап ҳам чиққанди, бироқ бу шунчаки миш-миш экан. Лекин ҳозирги ҳолатда ҳам тўлиқ барча мезбонлар уйда ўйнайди деб бўлмайди. 

Масалан, Австралия Хитой билан Қатарда баҳс олиб боради. Шунингдек, Ироқ ҳам 2-турни Доҳада ўтказади. Дастлабки турда фақат Австралия мезбон бўлиб ҳам нейтрал стадионда ўйнайди. Жанубий Корея Ироқни Сеулда қабул қилса, Эрон "Озоди" стадионида Сурияга қарши баҳс олиб боради. БАА эса уй учрашувини Дубайда ўтказади. 

Япония - Уммон учрашуви Япония шимолида жойлашган Суита шаҳрида бўлиб ўтади. Саудия Арабистони эса Ар Риёдда Вьетнамни қабул қилади. 

P.S. Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика