Latest news

01:01Де Брюйненинг агентлари футболчини "Реал"га тавсия қилди  0 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  9 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  190 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33

ЖЧ саралаш баҳслари Баҳрайнда ўтказилиши ҳамон эронликларнинг жаҳлини чиқармоқда News

ЖЧ саралаш баҳслари Баҳрайнда ўтказилиши ҳамон эронликларнинг жаҳлини чиқармоқда

ОФК жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг кейинги баҳсларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилди.

"C" гуруҳида кураш олиб бораётган Эрон терма жамоаси жуда қийин вазиятга тушиб қолган. Эронликлар 4та ўйиндан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боришяпти. Буёғига қолган тўртта баҳснинг барчасида ғалаба қозонган тақдирда Эрон терма жамоаси кейинги босқичга йўл олади. 

Эрон қолган тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши керак эди. Ва уйдаги учта беллашув Гонконг, Баҳрайн ва Ироқ терма жамоаларига қарши кечиши лозим эди. Сафарда эса Камбоджа билан ўйин қолганди. 

Лекин ОФК саралаш баҳслари марказлашган тартибда Баҳрайнда бўлиб ўтишини маълум қилди. Бунинг устига Баҳрайн гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун айнан Эрон билан кураш олиб бормоқда. Гуруҳ ўйинларининг Баҳрайнга берилиши эронлик футбол мухлислари, қолаверса Эрон футбол федерацияси ходимларига ҳам ёқмади. 

Кўпчиликнинг фикрича, бу атайин қилинган "ўйин"га ўхшаб қолди. Март ой охирларида ОФК Эрон ФФга расмий хат йўллаб, учрашувлар ўтадиган жой Баҳрайндан бошқа мамлакатга, хусусан Эронга ҳам кўчирилмаслигини маъқуллади. Шундан сўнг эътирозлар янада кучайди. 

Натижада Эрон футбол федерацияси Халқаро спорт арбитраж судига ёзишга мажбур бўлди. Лекин бу ҳам ҳозирча фойда бергани йўқ. Келинг, шу ўринда февраль бошидан бери нималар рўй берганини кетма-кетликда келтириб ўтамиз.

Февраль боши

- ОФКга аъзо ассоциациялар иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди ва бунда жаҳон чемпионати саралаш босқичи марказлашган тартибда бўлиши ҳамда "C" гуруҳи ўйинларига Баҳрайн мезбонлик қилиши айтилди. Бу эса учрашувлар уй-меҳмон тарзида давом этмаслиги аён бўлди дегани эди.

16 февраль

- ОФК аъзо мамлакатлар билан март ойидаги саралаш баҳслари қандай тартибда ўтказилиши ҳақида учрашув ўтказди. Эрон МТЖ бош мураббийи Драган Скочичга мартдаги ўйинлар ўтказилмаслиги ҳамда мусобақа марказлашган тартида июнда бўлиб ўтиши ҳақида хабар келди.

17 февраль

- Баҳрайн футбол ассоциацияси гуруҳнинг қолган 8та ўйини Баҳрайнда ўтказилиши ҳақидаги хатни қабул қилди. Шунингдек, улар Эрон терма жамоасининг самолёт йўлкирасини ҳам кўтариб берадиган бўлишди. Баҳрайн худди шу таклиф билан Камбоджа, Ироқ ва Гонконгга ҳам чиқди.

5 март

- ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон Эрон футбол федерациясидан нима учун мезбонлик Баҳрайнга берилгани ҳақидаги хатни қабул қилиб олди. Хатда ОФКга ҳомийлик қиладиган давлатларга саралаш ўйинлари марказлашган тартибда берилгани сабабини тушунтириб бериш сўралганди. Ахир бунда манфаатлар тўқнашуви рўй бериши мумкин. 

12 март

- ОФК саралаш баҳсларига мезбонлик қиладиган 8та мамлакат номини маълум қилди. Буни қарангки, тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши керак бўлган Эрон марказлашган ўйинларни Баҳрайнда ўтказадиган бўлди. Эроннинг бирламчи эътирози шунда бўлдики, улар Баҳрайнга қарши биринчи баҳсни сафарда ўтказиб бўлишганди (бунда Баҳрайн 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган), шу боис иккинчи марта яна Манамада ўйин ташкил этилиши футбол қоидаларига тўғри келмаслиги айтилди. 

13 март

- Эрон футбол федерацияси ОФКдан ташкилот чиқарган қарор ҳурмат қилиниши лозимлиги ҳақида хат олди. 

16 март

- Эрон футбол федерацияси шахсан ОФК президенти Шайх Салмон номига нима учун мезбонлик Баҳрайнга берилганини очиқлаш ҳамда бу мавзу юзасидан учрашув ташкил этиш лозимлигини келтириб мактуб йўллади.

19 март

- Эрон ФФ ОФК Бош котиби номига 12 саҳифадан иборат ҳужжат йўллади. Бу ҳужжатда саралаш ўйинлари Баҳрайнда ўтказиш керакмаслиги, Эронда ташкил қилинган тақдирда ташкилотчилик билан боғлиқ барча ишлар юқори савияда бўлиши келтириб ўтилди.

19 март

- Шу куни кечки пайт ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон Эрон ФФга 12 саҳифалик ҳужжатни қабул қилиб олганини маълум қилди. Шунингдек, ОФК президенти ҳозирча эронлик расмийлар билан кўриша олмаслигини ҳамда қачонки Эрон ФФга янги президент сайланса, шундан кейин учрашув бўлиб ўтишини айтиб ўтди. 

22 март

- Эрон футбол федерацияси 3 апрель куни ОФК президенти билан учрашув ташкил қилиш мақсадида яна мактуб йўллади. 

28 март

- Эрон расмийлари ОФК Бош котиби билан онлайн суҳбат ўтказиш мақсадида хат ёзишди. Мақсад - нима учун саралаш ўйинларининг Баҳрайнга берилганини муҳокама қилиш эди.

30 март

- 30 март кунига белгиланган онлайн учрашув ўтказилмади. ОФКдан ҳеч ким эронликлар билан алоқага чиқмади.

31 март

- ОФК бир қатор саволларга жавоб бермаётгани ёки жавоб беришдан ўзини олиб қочаётганини билган Эрон ФФ Баҳрайнга бормаслик керак деган тўхтамга келди. Худди шу куни федерация Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилишга мажбур бўлди. 

5 апрель

- Халқаро спорт арбитраж суди Эроннинг мурожаати билан танишиб чиққанини маълум қилди. 

6 апрель

- ОФК Ижро қўмитаси ва бошқа вакиллар Манамада учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Лекин бу йиғилишда Эрон мавзуси умуман тилга олинмади.

P.S. Шундай қилиб Эрон футбол федерациясининг бир неча бор мурожжат қилишига қарамай, ОФК ҳамон бепарволик қилиб келмоқда. Эронликлар эса тинмай хат ёзишдан тўхташмаяпти. Якунда нима бўлишини эса олий ҳакам вақт кўрсатади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика