Latest news

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  2 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  30 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  23 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади? News

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади?

Бугун ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Қуръадан сўнг таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқ жиҳатга эътибор қаратди.

"Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳи геополитика томонлама қизиқарли бўлди.

Ўтган ЖЧ саралаш босқичида Саудия Арабистони Фаластинга боришни истамаганди (БАА эса Фаластинга борганди). Фаластин футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйида ўйнамасликка қарор қилгани боис Саудия Арабистони техник мағлубиятдан қутулиб қолганди. Якунда баҳс Иорданияда бўлиб ўтганди, у ерда Фаластин Малайзияни ҳам қабул қилганди.

Энди Фаластин уй ўйинларини қаерда ўтказади? 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга бориши мумкин, 15 октябрь кунги Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви эса нейтрал майдонда бўлиб ўтиши мумкин.

Яманнинг уй ўйинлари билан ҳам қизиқ вазият содир бўлиши мумкин. Ўтган саралаш босқичида Яман меҳмонларни (улар қаторида Ўзбекистонни ҳам) Дохада қабул қилганди. Аммо шундан кейин Қатар ва бир қатор қўшни давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди. Яман ҳам мана шу давлатлар қаторида эди. Яман уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиши тахмин қилинганди, аммо икки терма жамоа бир гуруҳда эканлиги боис бундай бўлмаслиги мумкин.

Бу саволларга жавобни тез орада билиб оламиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика