Latest news

13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  0 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ) News

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)

Бугун "D" гуруҳида ўйинлар якунланади.

Иккита турдан кейиноқ плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган Франция терма жамоаси бугун битта дурангга эга, ҳали плей-оффдан умидини узмаган Тунисга қарши ўйин ўтказади. 

Амалдаги чемпион Франция аввалига Австралияни, кейин эса Данияни мағлубиятга учратди. Тунис эса Данияга қарши илк турда дуранг ўйнаганди. Иккинчи турда эса Австралиядан мағлубият қабул қилиб олинган. Аммо ҳали имконият йўқотилмаган: бунинг учун Франция мағлуб этилиши, шунингдек Австралия - Дания ўйинида дуранг қайд этилиши лозим. 


Тунис ҳали ЖЧ-2022да гол урмади

Тунис терма жамоасини сермаҳсул дея олмаймиз. Улар ўйинларда ўртача 1,3 тадан гол уришади. Ушбу мундиалда эса Жалел Кадри шогирдлари умуман гол ура олишмади. Жамоа ортда қолган иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон умумий ҳисобда 5 тагина аниқ зарба беришган. Уларни хавфли зарба дея олмаймиз ҳам. 


Франция яна ғалабага ўйнайдими? 

Тунисга қарши ўйин олдидан асосий масала - Мбаппе асосий таркибда тушадими? Франция 1/8 финал масаласини ҳал қилиб бўлган. Тунисга қарши ўйин эса аввалги учрашувларда захирада қолган футболчиларни майдонда синаб олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. 

Мбаппе ҳар икки ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилганди. Аммо Дешам ғалаба учун ўйнашини ва асосий таркибга имкон бериш мумкинлигига шаъма қилган. 



Тахминий таркиб ва тактика


Кадри катта эҳтимол билан Тунисни яна 3-4-2-1 схемаси бўйича ўйнатишда давом этади. У ҳужумкор жамоага қарши ўйин учун яхши самара берадиган услуб. Дисквалификация қилинган ва жароҳат олганлар йўқ. Шу сабабли Тунис ўзининг энг асосий ва оптимал таркиби билан майдонга тушса керак. 

Франция эса 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилмоқда. Аммо жамоа плей-офф масаласини ҳал қилганини инобатга олсак, таркиб аввалгиларига қараганда ўзгариб кетиши эҳтимоли юқори. 


3-тур олдидан гуруҳдаги вазият


Учрашув бугун соат 20:00да бошланади. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

championat.asia эса одатдагидек мазкур баҳсни онлайн матнли трансляция қилади. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика