Latest news

10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  5 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  2 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  10 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  12 21:20"Рома" ўйинчиси Германияга йўл олмоқда  0

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа News

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа

Тарих.

Хорватия ёки Марокаш ғалаба қозонади (тасаввур қилинг: Марокаш жаҳон чемпиони! Унгача эса бор-йўғи икки марта 0:0 ва иккита пенальтилар серияси) – жаҳон кубоги ғолибларининг тор суперэлита доираси кенгаяди. Ҳозирча бундайлари саккизта: Уругвай (икки марта), Италия (тўртта), Германия (тўртта), Бразилия (бешта), Англия (бир), Аргентина (иккита), Франция (иккита), Испания (битта).

4 миллион 200 минг аҳолига эга хорватлар жаҳон чемпионатиги ютган иккинчи энг кичик давлат (Уругвайдан кейин)га айланади. Ўша пайтда улар жаҳон чемпионати медалларининг тўлиқ тўпламига эга бўлади (бронза-98, кумуш-2018 ва олтин-2022), гарчи мамлакат мустақил давлат сифатида футбол ўйнаганига 30 йилдан камроқ вақт бўлганига қарамай!

Франция ғалаба қозонади - тарихда учинчи марта ва 60 йил ичида биринчи марта бир жамоа кетма-кет иккита жаҳон чемпионлигини қўлга киритади. Ҳозиргача фақат Италия 1934 ва 1938 йилларда, шунингдек, 1958 ва 1962 йилларда Бразилия бундай муваффақиятга эришган. Дидье Дешам эса икки марта жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган италиялик Витторио Поццодан кейин тарихдаги иккинчи мураббийга айланади. Бундан ташқари, у 98 йилда сардор ролида ҳам эди!

Аргентина ғалаба қозонади - Лео Месси ўзини Диего Марадона билан тенглаштириб, биринчи марта жаҳон чемпионлигини кўтаради. Мен уни Пеле билан солиштирмаган бўлардим. Қирол - барибир  қиролдир, Худо уни асрасин!

Аргентина Америкадан ташқарида ҳам биринчи марта ғалаба қозонади (у уйда ва Мексикада ғалаба қозонган) ва Марокаш каби Европанинг кетма-кет тўртта жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган мисли кўрилмаган сериясини бузади.

Сиз кимга мухлислик қиласиз? Бугун ўйиндан сўнг инглиз ота-ўғиллар менга Марокашга мухлислик қилишларини айтишди. Чунки улар Франция ёки Аргентинани хоҳламайдилар, марокашликлар эса тарихда ярим финалга чиққан илк Африка жамоасидир. Хўш, нега у ҳаммасини ютмаслиги керак?


Игорь Рабинер


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика