Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

ЖЧ-2022 кашфиёт ўйинчиларининг рамзий терма жамоаси. Марокашдан уч ўйинчи News

ЖЧ-2022 кашфиёт ўйинчиларининг рамзий терма жамоаси. Марокашдан уч ўйинчи

Уларнинг барчаси ЖЧ-2022дан сўнг фаолиятларида юқорилашлари мумкин.

Қатардаги жаҳон чемпионати якунига яқинлашмоқда ва бу оралиқ якунларни чиқаришимиз мумкинлигини англатади. Бугун биз мундиалда ўзини кўрсата олган ва тез орада мавқеи баландроқ клубга ўтиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Дарвозабон: Доминик Ливакович (Хорватия)


27 ёшли Хорватия терма жамоаси дарвозабони бутун фаолиятини ватанида ўтказган. Ливакович миллий жамоада уч йил олдин асосий дарвозабонга айланди, бунга қадар эса Даниэль Субашич "биринчи" эди.

Доминик ЖЧ-2022да олтита ўйин ўтказди ва унда жами шунча тўп ўтказиб юборди. Икки "қуруқ" ўйинни ҳам қўшимча қилиш мумкин. Ливакович икки бор Хорватия терма жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида қутқарди: у Япония билан учта зарба, чорак финалда бразилияликлар билан битта зарбани қайтарди. Transfermarkt Доминикни 8,5 млн еврога баҳоламоқда. Ливаковичга кўплаб топ-клублар қизиқмоқда, масалан, "Бавария" уни Нойернинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.



Ўнг ҳимоячи: Науэль Молина (Аргентина)


Молина "Атлетико"даги иштироки билан испан футболи мухлисларига таниш. Аргентиналик клубга ушбу ёзда келди, аммо тез орада фаолиятини давом эттириш учун қизиқарлироқ таклиф олиши мумкин. Науэль мундиалда Аргентина терма жамоасининг асосий ҳимоячиси ҳисобланади, у 6та ўйинда битта гол ва битта ассист қайд этди. Молинага "Челси" қизиқиш билдирмоқда, унинг бозор нархи 18 млн еврони ташкил этади.



Марказий ҳимоячи: Жан-Шарль Кастеллетто (Камерун)


Камерун ЖЧ-2022да гуруҳдан чиқмаган бўлса-да, "шерлар"нинг марказий ҳимоячиси Жан-Шарль Кастеллеттонинг ўйинни қайд этмаслик мумкин эмас. У турнирда ҳайратлантирувчи рақамлар кўрсатди: у ҳар бир ўйинда ўртача 1,5 марта тўпни олиб қўйди, 3 бор ҳужумни бузди ва 6 бор тўпни жарима майдончасидан чиқарди.

Кастеллетто 27 ёшда ва "Нант"да ўйнамоқда. У 2015 йилга қадар Франциянинг ўсмирлар термасида ҳаракат қилган, аммо якунда ўзининг тарихий ватани шарафини ҳимоя қилишни афзал билган. Жан-Шарль ҳимоя марказидан ташқари керак бўлганда мудофаа қанотида ва таянч ҳудудида ўйнаши мумкин. Transfermarkt уни 4 млн еврога баҳоламоқда.



Марказий ҳимоячи: Йошко Гвардьол (Хорватия)


Гвардьол анчадан бери дунёнинг энг яхши ёш ўйинчиларидан бири деб ҳисобланади. Уни қийинчилик билан ЖЧ-2022нинг кашфиёти деб атасак бўлади, аммо у ўзининг иштироки билан мавқеи баландроқ клубга муносиблигига шубҳа йўқ. "РБ Лейпциг"га тўлиқ ҳурмат кўрсатган ҳолда айтиш мумкинки, Йошко ушбу клубнинг даражасини юқорироққа чиқди. Бундан ташқари, "буқалар" сотиш билан шуғулланишга ўрганишган, шу сабаби улар учун Гвардьолнинг кетиши муаммо бўлмайди ва унинг ўрнига янги вундеркинд топишади. Йошко ўзининг 20 ёшида анча яхши ўйин кўрсатмоқда. У тўпни эгаллаб олишда ишончли, иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва ҳужумларни бошлашда ёмон ҳаракат қилмайди. Гвардьолнинг биринчи паси жуда юқори даражада. Хорватиялик ҳимоячининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади ва унга ўз навбатида "Ман Сити", "Челси" ва МЮ клублари навбат ҳосил қилишган.



Чап ҳимоячи: Яхья Аттьят-Алла (Марокаш)


Рамзий жамоамиздаги энг камроқ машҳур бўлган ўйинчи. 27 ёшли марокашлик ушбу йилдагина илк бор миллий жамоа либосини кийди. У ЖЧ-2022 бошида миллий жамоада атиги тўртта ўйин ўтказганди! Яхья португалияликлар билан чорак финал ўйинигача фақат захирадан майдонга тушди. Аммо, Марокаш терма жамоаси асосий чап ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи жароҳат олди ва Аттьят-Алле уни алмаштиришига тўғри келди.

Айнан Яхья Юссеф Эн-Несирига ассист ижро этди. Аттьят-Алла WhoScored статистика порталида 7,7 баҳо олди, ундан юқоридан фақатгина Яссин Буну (7,8) қайд этилди. Яьхя ўша ўйинда учта муҳим узатма (шеригига зарба олдин пас) ижро этди, шунингдек бир бор тўпни олиб қўйди ва тўпни тўрт марта жарима майдончасидан чиқарди. Transfermarkt Аттьят-Аллуни 1,5 миллион еврога баҳоламоқда. Қизиқарлиси, у ўз мамлакатидаги "Видад" клубида ўйнайди. Яхьяга эндиликда Европа жамоалари қизиқиш билдиришса керак.



Таянч ярим ҳимоячи: Софьян Амрабат (Марокаш)


Мундиалда бошқа бир марокашлик Софьян Амрабат ҳам ажойиб кўрсатмоқда У Нидерландияда туғилган ва бутун фаолиятини Европада ўтказган. Амрабат 2020 йилнинг ёзидан бери "Фиорентина"да ўйнайди. Софьяннинг Флоренциядаги фаолияти барқарор эмас: у баъзида юқори даража кўрсата олмайди ва асосий таркибдан тушиб қолади. Аммо, Амрабат ЖЧ-2022да ажойиб ўйинчи эканлигини кўрсатди. Софьянда турнирдан сўнг "Фиорентина" асосий таркибига кириш имконияти ошади. Агар бу бўлмаса, доим кетиш мумкин, сабаби ОАВ Амрабатга "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" каби АПЛ клублари томонидан қизиқишни хабар қилмоқда. 26 ёшли марокашлик 10 миллион еврога баҳоланмоқда.



Марказий ярим ҳимоячи: Алексис Макаллистер (Аргентина)


Алексис Макаллистер кутилмаганда ушбу турнирда яхши ўйнамоқда. 23 ёшли "Брайтон" ўйинчиси Аргентина терма жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланди ва турнирдан олдин асосий таркибга кўпроқ лойиқ саналган Леандро Паредес, Гидо Родригес ва Энцо Фернандес каби ўйинчиларни таркибдан чиқарди. Макаллистерга анчадан бери ишонч билдирилади, аммо у фақатгина ўтган мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Бу йил Алексис Премьер-лигада бешта гол урди — бу эса унинг бутун ўтган мавсумда урган голлари билан тенг! Бу мавсумда жаҳон чемпионатида ҳам ажойиб иштирок бор. Макаллистер бундай темпда аниқ "Брайтон"да қолмайди.



Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Коди Гакпо (Нидерландия)


Коди Гакпони анчадан бери Европанинг топ-клублари ўзига жалб қилишга уринмоқда. Катта эҳтимол билан ЖЧ-2022дан сўнг нидерландиялик учун кураш янада кучаяди. ПСВ ҳужумкор хавбеки ўзини ҳам ҳужумнинг марказида, ҳам унинг ортида ўйнай оладиган универсал ўйинчи сифатида кўрсатди. Гакпо турнирда учта тўп киритди — ундан кўпроқ Жиру (4), Альварес (4), Месси (5) ва Мбаппе (5) гол уришган. ПСЖ Гакпони қишда қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди, аммо "рекорд нарх" эвазига. Ҳозирда Эйндховен клубининг энг катта сотуви Ирвинг Лосанодир (45 млн евро). Transfermarkt Гакпони айнан шунчага баҳоламоқда ва ПСВнинг уни каттароқ пулга сотишига шубҳа йўқ. Кодининг "Барселона" ёки МЮга ўтиши борасида миш-мишлар бор.



Ўнг вингер: Ритсу Доан (Япония)


Яқингача ПСВда Ритсу Доан ҳам ўйнарди. Япон ҳозирда Германиянинг "Фрайбург" жамоаси шарафини ҳимоя қилади, ЖЧ-2022да у Германия ва Испания терма жамоалари дарвозаларига тўп киритди. Доан икки ҳолатда ҳам ҳисобни қисқартирди, шундан сўнг Япония терма жамоаси ғалабани илиб кетди. Доан ҳужумдаги бир неча позицияларда ўйнай олади, шунингдек тезлиги ва техникаси билан фарқ қилади. Ритсу чап оёғида яхши зарба йўллай олади. Уни "Рома" кузатаётгани ҳақида маълумот бор. Transfermarkt 24 ёшли японни 12 млн еврога баҳоламоқда.



Чап вингер: Софьян Буфаль (Марокаш)


Софьян Буфаль ҳозирча самарали ҳаракат амалга оширмади, аммо ўзининг ёрқин ўйини билан эсда қолмоқда. Марокаш терма жамоаси ва Франциянинг "Анже" клуби вингери ЖЧ-2022да муваффақиятли алдаб ўтиш бўйича топ-5га киради. Буфаль ҳар бир ўйинда рақибни ўртача 2,5 марта алдаб ўтади — бу Месси (2,2 — Хорватияга қарши ўйингача), Неймар (2), Зиеш (1,4) ва Усмон Дембеле (1,4)дан кўпроқ. "Анже"нинг ҳозирда Франция чемпионатида сўнгги ўринда бораётганини ҳисобга олсак, Буфалнинг у ерда қолиш эҳтимоли жуда кам. Софьяннинг бозор нархи 8 млн еврони ташкил этади.



Марказий ҳужумчи: Гонсалу Рамуш (Португалия)


Мундиалга қадар Гонсалу Рамуш ҳақида фақатгина Португалия футболи мухлислари билишар эди. 21 ёшли "Бенфика" форварди яхши мавсум ўтказмоқда — у барча мусобақаларда 25та ўйинда 17та гол ва 7та ассист қайд этди. Аммо, буни Рамушнинг ЖЧ-2022да ўзини қандай кўрсатгани билан таққослаб бўлмайди.

Ёш португал Швейцарияга қарши чорак финал доирасидаги ўйинда учта гол ва битта ассист қайд этди. Бу ҳозирда турнирдаги ягона хет-трик. ОАВда аллақачон Рамушга МЮ, ПСЖ, "Бавария" ва "Ювентус" қизиқаётгани ҳақида хабарлар янграмоқда. "Бенфика" Transfermarkt'да 24 млн евро ёзилганига қарамай, Гонсалунинг сотувидан 120 млн евро ишламоқчи. Рамушнинг фаолияти боришини кузатиш қизиқ бўлади.



Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика