Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  25 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

ЖЧ-2022. Курашларга бой ўтган баҳсда Гана Жанубий Кореяни мағлуб этди News

ЖЧ-2022. Курашларга бой ўтган баҳсда Гана Жанубий Кореяни мағлуб этди

Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея — Гана учрашуви якунланди.

Жанубий Корея — Гана 2:3

Голлар: 0:1 – 24 Салису, 0:2 – 34 Кудус, 1:2 – 58 Чжо Гю Сон, 2:2 – 61 Чжо Гю Сон, 2:3 – 68 Кудус.

Жанубий Корея – Ким Сын Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чжэ (Квон Ген Вон, 90), Ким Чжин Су, Чжон У Ен (Хван Ый Чжо, 79), Квон Чхан Хун (Ли Кан Ин, 57), Хван Ин Бом, Чжон Ву Ен (На Сан Хо, 46), Сон Хын Мин, Чжо Гю Сон.

Гана – Ати-Зиджи, Лэмпти (Одои, 78), Амарти, Салису, Менса (Баба, 88), Парти, Кудус (Джику, 83), Абдул-Самед, Айю (Кьере, 78), Айю (Сулемана, 78), Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Амарти (21), Чжон У Ен (27), Лэмпти (73), Ким Ен Гвон (77).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Гана муҳим уч очкони қўлга киритди, кореяликлар эса аҳволини оғирлаштирди. Учрашувдан сўнг эътироз билдирган Жанубий Корея устозига қизил карточка кўрсатилди.

90+9. Кореяликлар асосан юқоридан узатмалар ижро этмоқда, аммо рақиб футболчилари тўпни қайтармоқда.

90+4. Корея кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда. Соннинг бурчакдан узатмаси қайтарилди, кейинги вазиятда Чжонинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

84. ЗАРБА! Ким Чжин Сунинг чап оёқдан йўллаган кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

82. Уильямс шериги билан яхши комбинация содир этди, бироқ сўнгги паллада етиб келган кореялик ҳимоячи хавфни бартараф этди.

78. Иккала жамоа сафида ўзгаришлар юз бермоқда. 

75. ЗАРБА! Лининг жаримадан пастки бурчакка йўллаган зарбасидан сўнг Ати-Зижи тўпни қайтарди!

73. Сон йиқитилди, ганаликлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. 

68. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чап қанотдан узатма натижасида қўриқланмасдан қолган Қудус чап оёқда дарвозани ишғол қилиб, дублга эришди!


65. Хван Ин Бомга тиббий ёрдам кўрсатилди, у боши боғланган ҳолда майдонга қайтди. 

61. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!  Ҳозиргина ҳисобни қисқартирган Чжо Роналду услубида парвоз қилиб, ҳисобни тенглаштирди!


58. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чжо қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди! U-23 чемпионатида порлаган ва ҳозиргина майдонга тушган Ли Кан Индан ассист!


57. Кореяда ўзгариш: ЎЗбекистондаги U-23 чемпионатида ажойиб ўйинлар кўрсатган Ли Кан Ин майдонга туширилди.

53. ЗАРБА! Чжонинг бош билан йўллаган зарбасини Ати-Зижи қайтарди!

50. Ганалик ҳимоячи рақиб дарвозасига зарба берди, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

45+5. Парти бурчак зарбасидан сўнг бош билан хавфли зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Дастлаб Айюни, кейинчалик қарши ҳужумга ўтган Сонни рақиб футболчилари қуршаб олиб, тўпни олиб қўйишди. 

38. ЗАРБА! Квон Чхан Хун Соннинг пасидан сўнг кучли зарба берди, аммо йўналиш ноаниқ бўлди.

34. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қудус Айюнинг супер узатмасини боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди! 


32. Уильямс ҳужумда қоидани бузди.

27. Ганаликларда яна бир хавфли стандарт юзага келди, кореяликлар амаллаб тўпни қайтарди.

24. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салису стандарт вазият натижасида кореяликлар дарвозасини ишғол қилди!


21. Амарти рақибнинг юзига зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди.

18. Яна ва яна бурчак зарбаси... Биридан сўнг яна байроқча ёнида стандарт ишланди, иккинчиси қайтарилди.

14. Айю рақиб жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди, кореялик ҳимоячи яхши ўйнади.

12. Корея 5 ёки 6-бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ҳеч бири муваффақиятли чиқмади.

Футбол мухлислар билан гўзал!

8. Кореяликлар кетма-кет ҳужум ва зарбалар содир этмоқда.

7. Комбинацион ҳужум натижасида кореяликлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

6. Сон Хён Минга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.

4. Ганаликлар стандарт ишлаб олишди. Жарима зарбасини кореяликлар қайтарди ва хавфли қарши ҳужум ташкил этишди.

Жанубий Корея қизил, Гана оқ рангли либосда ўйнайди.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув 18:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика