Latest news

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди News

ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди

Бразилия ҳамда Жанубий Корея ўртасида ўтказиладиган ЖЧ-2022 нимчорак финал учрашуви якунланди.

Бразилия — Жанубий Корея 4:1

Гол: 1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 13, пенальти Неймар, 3:0 – 29 Ришарлисон, 4:0 – 36 Лукас Пакета, 4:1 – 76 Пайк Син Хо.

Бразилия – Алиссон (Уэвертон, 80), Милитао (Дани Алвес, 63), Тиаго Силва, Маркиньос, Данило (Бремер, 72), Каземиро, Лукас Пакета, Неймар (Родриго, 81), Ришарлисон, Рафинья, Винисиус Жуниор (Мартинелли, 72).

Жанубий Корея – Ким Сын Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чжэ, Ким Чжин Су (Хон Чхоль, 46), Ли Чжэ Сон (Ли Кан Ин, 74), Чжон У Ен (Сон Чжун Хо, 46), Хван Ин Бом (Пайк Сын Хо, 65), Сон Хын Мин, Чжо Гю Сон (Хван Ый Чжо, 80), Хван Хи Чхан.

Огоҳлантириш: Чжон У Ен (44).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Бразилия амалда биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилган ҳолда чорак финал иштирочисига айланди. Жанубий Кореяга эса ажойиб иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Дани Алвеш Мартинеллининг узатмасини тўхтатмасдан дарвоза йўллади, тўп йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

86. Родриго кореялик посбоннинг хатосидан фойдалана олмади.

83. Хван Ин Бом шеригининг узатмасига ета олмади.

Бугунги учрашувга 43847 мухлис ташриф буюрибди.

80. Алиссон захирага олинди, Вевертон майдонга туширилди. Неймар ўрнига Родриго ўйинни якунлаб қўяди.

80. Кореялик футболчидан ЗАРБА! Алиссондан навбатдаги сейв!

76. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пайк Син Хо чап оёқда кучли зарба билан Алиссон дарвозасини ишғол қилди!

72. Бразилияликлар таркибида ўзгаришлар юз берди.

68. Кореяликлар кетма-кет зарбаларни голга айлантира олмади.

66. Рафинья бу сафартепмади, балки Ришарлисонга пас берди, аммо ҳужумчи тўпга етолмади.

62. Рафиньянинг гол уриши учун ҳамма ҳаракат қилмоқда, аммо унинг уринишлари ўхшамаяпти.

57. Рафиньянинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

54. Рафиньянинг зарбасини кореялик посбон қайтарди.

52. Милитао кореяликларнинг ҳужумини бузиб қўйди.

47. Сон рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба бера олмади. Аниқроғи Алиссон сейв ижро этибди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Рафинья Винисиуснинг узатмасига ета олмади, акс ҳолда ҳисоб янада йириклашарди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. Чжон У Ен рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

42. Сон жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винисиуснинг чиройли пасидан сўнг Пакета тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!

34. Каземиронинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

32. Хван Хи Чжаннинг зарбасини Алиссон қайтарди.

29. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ришарлисон жуда чиройли кобинацияни ўзи бошлаб, ўзи ажойиб якунлади!


25. Хван Хи Чхан яна Алиссонни синовдан ўтказди. Бразилиялик посбон ўз ўрнида.

24. Ким Син Гю қанотдан узатилган тўпни муштлари билан уриб юбориб, рақиб ҳужумини бартараф этди.

20. Ришарлисон қарши ҳужумда Винисиусга тўпни узата олмади, акс ҳолда Жуниор рақиб посбони билан ёлғиз қоларди.

17. ЗАРБА! Хван Хи Чхан олисдан кучли зарба йўллади, Алиссондан сейв!

13. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди!


11. Пенальти! 11-дақиқада 11 метрли жарима зарбаси Корея дарвозаси томон белгиланди.

10. Бразилияда стандарт юзага келди. Аммо комбинация муваффақиятсизликка учради.

7. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винисиус ҳисобни очди! Рафиньянинг саъй-ҳаракатларидан сўнг чап қанотда очиқ турган ҳужумчи гол уришда совуққонлик билан ҳаракат қилди.


3. Неймар-Ришарлисон комбинацияси кореяликлар томонидан бузилди.

Мана бу амакининг нимага ишора қилаётганини аллақачон сезгандирсиз.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика