Latest news

02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  3 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  8 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  68

ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди News

ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Австралия — Дания учрашуви якунланди.

Австралия — Дания 1:0

Гол: 1:0 – 60 Лекки.

Австралия – Райан, Дегенек, Суттар, Роулз, Бехич, Муй, Ирвайн, Макгри (Райт, 74), Лекки (Хрустич, 89), Дьюк (Макларен, 82), Гудвин (Баккус, 46).

Дания – Шмейхель, Кристенсен (Ба, 46), Кристенсен, Андерсен, Мэле (Корнелиус, 70), Эриксен, Хейбьерг, Йенсен (Дамсгор, 59), Линдстрем, Брэйтуэйт (Дольберг, 59), Ольсен (Сков, 69).

Огоҳлантиришлар: Бехич (4), Дегенек (57), Сков (75).


МАТНЛИ ТРАНСЛЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! АВСТРАЛИЯ НИМЧОРАК ФИНАЛДА!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Данияликларнинг ҳужумларига якунига етмай қолмоқда, европаликлар бу борада муаммоларга дуч келмоқда.

82. Даниялик футболчининг зарбасига рақиб аъзолари қалқон бўлди. 

41232 мухлис стадионга ташриф буюрибди.

75. Сков рақибининг алдашига йўл қўймагани учун огоҳлантирилди.

73. Корнелиуснинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

71. Ҳакам Австралия дарвозасига пенальти белгилади, бироқ ён ҳакам офсайд қайд этиб, голни бекор қилинишига сабабчи бўлди.

69. Эриксен бурчак зарбаси асалга оширди, Андерсеннинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

65. Данияликлар бурчак зарбаси амалга оширди, аммо вазият бартараф этилди.

61. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лекки қарши ҳужум натижасида данияликларни жазолади!

Леккининг гол нишонлаши Толибжон Қосимов суратларида


57. Дегенек рақибига нисбатан аёвзиз ҳаракатлар амалга оширгани сабабли сариқ карточка билан жазоланди.

52. Даниялик футболчининг чап қанотдан ичкарига узатмаси бўйдор ҳимоячилар томонидан қайтарилди, мудоффаланиш чоғида австралиялик футболчи бироз шикастланган кўринади.

47. Австралияликлар бурчак зарбаси амалга оширди, кетма-кет икки зарба қайтарилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

39. Даниялик ҳимоячининг хатосидан сўнг рақиблари текин совға соҳиби бўлгиси келмади.

34. Иккала жамоа аъзолари ҳужум кетма-кет равишда ҳужум чоғида оддий хатога йўл қўйди.

30. Эриксен рақиб посбонинг "шпагат"ини текшириб кўрмоқчи бўлди, бироқ унинг зарбаси ўхшамади.

27. Австралиялик футболчининг бош билан узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ унинг тезлиги ҳавас қилгулик даражада эмасди.

25. Ольсен майдонда яхши бўлиқ топди, бироқ унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

21. Данияликлар ташаббусни қўлга олди. Бироқ ҳужумлар ҳозирча наф бермаяпти. 

17. Даниялик футболчининг ўнг қанотдан узатмасига шериклар улгурмади, бироқ нариги қанотда айнан европаликларга нисбатан қоида бузилди.

11. Ольсен Райан қўлқопларининг терлашига сабабчи бўлди. Бурчак зарбаси.

9. Даниялик футболчи ҳужумда қўполлик ишлатди. Австралиялик қанот футболчисининг чап қанотдан узатмасига эса шериги кенгуру баландлигида сакраши талаб этиларди.

Эриксен: "Йигитлар, Толибжон Қосимовнинг камерасига қараймиз".

4. Бехич дастлабки қўполликдаёқ ўйин бошида огоҳлантирилди.

3. Австралияликлар илк хавфли ҳужумни содир этди, аммо зарба йўлига Андерсен тўғаноқ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимов айни дамда мазкур ўйинни ёритишда меҳнат қилмоқда.

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси

Учрашув 20.00 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика