Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  8 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  91 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Америка жамоаси плей-оффда Янги Зеландия билан ўйнайди News

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Америка жамоаси плей-оффда Янги Зеландия билан ўйнайди

Бугун Океания минтақасида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги сўнгги ўйин бўлиб ўтди.

Янги Зеландия терма жамоаси Соломон ороллари билан жавоб баҳсини ўтказди. Илк учрашувда ўз уйида 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган Янги Зеландия бугун сафарда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этиб қитъалараро плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Океания вакили Жаҳон чемпионига чиқиш учун Жанубий Америка қитъаси саралашида бешинчи ўринни олган жамоа билан кураш олиб боради.

Айни пайтда бешинчи ўринда Аргентина терма жамоаси бормоқда. Ушбу қитъада саралаш баҳслари тугашига 3та тур қолди.

Қитъалараро плей-офф учрашувининг биринчиси Янги Зеландияда 6 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 14 ноябрда ташкил этилади.

Маълумот учун, Осиё қитъаси плей-оффида ғолиб бўлган жамоа эса КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи бўлган жамоа билан тўқнаш келади.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика