ЖЧ-2018. Саралаш босқичи. Германия муддатидан илгари ЖЧ йўлланмасини нақд қилди
06 oct 2017 02:01
News
ЖЧ-2018. Саралаш босқичи. Германия муддатидан илгари ЖЧ йўлланмасини нақд қилди
Германия терма жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Немислар сафарда Шимолий Ирландияни қийинчиликсиз таслим этишди - 1:3.
Руди ,Вагнер ва Киммихнинг голларига мезбонлардан Маженнис 90 дақиқада жавоб қайтарди. Гуруҳдаги 9 учрашвнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган немислар муддатидан илгари Жаҳон чемпионати читпасига эгалик қилишди.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Норвегия сафарда Сан-Марино дарвозасини голларга тўлдирди. Меҳмонлар сафида Муҳаммад Элюнусий хет-трикка эришганини алоҳида қайд этиш жоиз.
9-турдан кейин С гуруҳида вазият қуйидагича:
1. Германия — 27 очко;
2. Шимолий Ирландия — 19;
3. Чехия — 12.
4. Норвегия — 10;
5. Озарбайжон— 10;
6. Сан-Марино — 0.
ЖЧ-2018 - Европа. C гуруҳи. 9-й тур
Шимолий Ирландия-Германия 1:3
Голлар: 0:1 – Руди – 2, 0:2 – Вагнер – 21, 0:3 – Киммих – 86, 1:3 – Мадженнис – 90+3
ЖЧ-2018 - Европа. C гуруҳи. 9- тур
Сан-Марино-Норвегия 0:8
Голлар: 0:1 – Хенриксен – 8, 0:2 – Кинг – 14 (пен), 0:3 – Кинг – 17, 0:4 – Эльюнусси – 39, 0:5 – Эльюнусси – 48, 0:6 – Сельнес – 58, 0:7 – Эльюнусси – 68, 0:8 – Линнес – 86
Comments