Latest news

15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  0 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0

ЖЧ-2018 олдидан. Эрон Ливия ўрнига бошқа рақиб топди News

ЖЧ-2018 олдидан. Эрон Ливия ўрнига бошқа рақиб топди

Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон миллий терма жамоаси 17 март куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Аввалроқ форсларнинг Африка вакили Ливия билан 15 мартада ўйнаши эълон қилинганди, бироқ айрим сабабларга кўра бу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Натижа Эрон ўзига бошқа рақиб топди: Сьерра-Леоне. Мазкур жамоага қарши ўртоқлик учрашуви 17 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу янгиликни Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж ОАВга маълум қилди. Сьерра-Леоне терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 97-ўринни эгаллаб турибди. Эрон эса 33-ўринда бормоқда. Меҳди Таж журналистларга яна қуйидагиларни маълум қилди:

- "Навбатдаги жаҳон чемпионатидан умидимиз катта, шу боис жиддий тайёрланмасак бўлмайди. Терма жамоамиз 17 март куни Сьерра-Леоне билан ўйнашга келишиб олди. Шунингдек, 23 март куни Тунисга қарши ўйинимиз ҳам бор. Австриядаги ўқув-йиғин машғулотида Жазоир билан ўйнаймиз".

- "Қолаверса, 11 май куни Сурия ва 18 майда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушамиз. Май ойида Туркияда ҳам йиғин ўтказамиз ва у ерда Туркия (28 май) ва Греция (2 июнь) билан куч синашиб кўрамиз. ЖЧ олдидан охирги назорат беллашувини 8 июнь куни Литвага қарши ўтказамиз".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика