Latest news

12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  2 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  3 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  37 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0

ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади News

ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳи доирасида Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинга оид тафсилотларни ушбу саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.


Марокаш - Эрон 0:1

Гол:
0:1 – 90, автогол Бухаддуз.

Марокаш – Муҳаммади, Эль-Ахмади, Бенатия, Хакими, Бельханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Эль-Кааби (Бухаддуз, 77).

Эрон – Бейранванд, Пуралиганжи, Чешми, Резаян, Шожаи (Тареми, 68), Хожсафи, Амири, Эбрахими (Хоссейни, 80), Жаҳонбаҳш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.

Огоҳлантиришлар: Шожаи (10), Эль-Ахмади (34), Жаҳонбаҳш (47), Ансарифард (90).


ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Morocco

World Cup Grp. B . Round 1

15/06/2018, 20:00

1
:
0
Finished

Iran

Aziz Bouhaddouz - 90'

Stadium: New Zenit Stadium, 62548 spectators

Referee: Cuneyt Cakir

45'
90'
34'  Karim El Ahmadi
76'  Nordin Amrabat (Sofyan Amrabat)
77'  Ayoub El Kaabi (Aziz Bouhaddouz)
82'  Amine Harit (Manuel da Costa)
10'  Masoud Shojaei
47'  Alireza Jahanbakhsh
68'  Masoud Shojaei (Mehdi Taremi)
81'  Omid Ebrahimi (Majid Hosseini)
85'  Alireza Jahanbakhsh (Saman Ghoddos)
90'  Karim Ansarifard
90'  Aziz Bouhaddouz


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЎЙИН ТУГАДИ! Эрон ўз ҳисобига дастлабки уч очкони қўшиб қўйди!


90+5. Марокаш терма жамоаси футболчиси Азиз Бухаддуснинг киритган голи Эронга ғалаба келтирмоқда!


90+4. ГООООЛЛЛЛЛ!!!! ЭРОН СЎНГГИ ДАҚИҚАДА ҲИСОБНИ ОЧИШГА МУВАФФАҚ БЎЛМОҚДА, АВТОГОЛЛЛ! Марокашлик футболчи сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.


82. Марокашда сўнгги ўзгариш: Харит ўрнига де Кошта ўйинни тугатиб қўяди.


79. Ибрахими ўрнига Мунтазари ўйинни давом эттиради.


78. Зиячнинг зарбасини Али Ризо ўзининг ажойиб ҳаракати билан бартараф этди. Ҳавфли зарба бўлганди анча...


76. Аюб Каби ўрнига Азиз Бухаддуз туширилди. Марокашликларда кетма-кет ўзгариш.


75. Рақиб футболчиси билан тўқнашувда жароҳат олган марокашлик футболчи Нордин Амрабат ўрнига Софян Амрабат майдонга туширилди.


68. Эрон терма жамоасида илк ўзгариш. Жамоа сардори Масъуд Шожаи ўрнига Меҳди Тареми майдонга туширилди. Ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи Кейруш.


64.Марокаш терма жамоасининг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди.


59. Ушбу ўйинни томоша қилиш учун 62 548 нафар томошабин ташриф буюргани маълум бўлди.


54. Майдонда "жёсткий ўйин". Футболчилар кескин ҳаракатларни амалга оширишмоқда.


49. Иккинчи бўлимни яна марокашликлар фаол бошлашди. Ҳозиргина африкалик футболчи ҳаводан узатиб берилган тўпни жуда ноаниқ амалга оширди.


47. Алиризо Жаҳонбаҳш огоҳлантирилди.


46. Иккинчи бўлим бошланди. 


ТАНАФФУС!


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Ўйин тақдири иккинчи бўлимда ҳал бўлади. 


43. Ҳавфли вазиятттттттт..... Азмуууун. Эронликларда қарши ҳужумда ажойиб имконият юзага келганди. Бу вазиятда марокашлик дарвозабон маҳоратини намойиш этди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 



37. Сардор Азмунга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У рақиб футболчиси билан тўқнашувда енгил жароҳат олди.


34. Марокаш футболчиси Карим Ал Аҳмади рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди.


Мавзудан ташқари сурат: Ўзбек мухлиси Москвадаги "Қизил майдон"да


26. Эронликлар бироз жонланишди. Ҳар ҳолда Марокаш энди тўлиқ устунлик қилаётгани йўқ.


21. Эххх... Ҳозир Эрон қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди... Бу вазиятда жамоа футболчисига тажриба етишмади.


20. Эрон дарвозаси олдидан яна бир ҳавфли вазият юзага келди. Аммо, эронлик ҳимоячилар жон-жаҳдлари билан ҳимояга "ётиб олганлар". Кейруш стайл :)


12. Тўп ниҳоят Марокаш посбони қўлига бориб тушди. Форслар 12-дақиқага келибгина рақиб томон ўта олдилар.


10. Шожаига сариқ карточка кўрсатилди


8. Африкалик футболчи Эл Каабининг яна бир ноаниқ зарбаси...


5. Марокаш терма жамоаси анча фаол. Қитъадошларимиз эса ҳозирча фақат ҳимояланиш ва прессинг уюштириш билан бандлар. 


2. Илк ҳавфли вазият африкаликлар томонидан уюштирилди. Марокаш футболчисининг берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда тезкор голни кўришимиз мумкин эди. 


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КУЗАТАМИЗ! 


Давлат мадҳиялари янгради.


Ҳар икки жамоалар майдонга чиқиб келишмоқа.


Мухлислар "Екатеринбург Арена"га қараганда кўпроқ. Учрашув афишаси у қадар эътиборни тортадиган бўлмасада, ушбу тўқнашув кескин курашларга бой кечишини кутяпмиз.


Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ўйин Санкт-Петербургдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашувни туркиялик Жунайт Чақир бошариб боради. 


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Жаҳон чемпионатининг учинчи ўйини - Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. Ушбу ўйин ўзбек футбол мухлислари учун қизиқ бўлиши аниқ. Чунки, ватанимиз футболчилари ушбу икки терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказганига кўп ҳам бўлгани йўқ. Кўрайликчи, Марокаш ва Эрон ўшандан сўнг қай тарзда ўзгарган экан? :)



Марокаш: Мунир Ал Кажуи, Ашраф Ҳакими, Мехди Бенатиа, Ромаин Саис, Ҳаким Зияч, Карим Эл Аҳмади, Юнус Беланда, Мбарак Буссуфа, Нуриддин Амрабат, Амин Харит, Аюб Эл Кааби.

Эрон: Али Бейранванд, Эҳсон Хожисафи, Рузбеҳ Чашми, Муртазо Пуралиганжи, Рамин Ризоян, Масъуд Шожаи, Омид Иброҳими, Воҳид Амири, Карим Ансарифард, Алиризо Жаҳонбаҳш, Сардор Азмун.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика