Latest news

12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  0 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  2 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  9 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  3 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  24

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №2: Марокаш News

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №2: Марокаш

Футбол бўйича Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати - 2018 мусобақасига бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Биз бугун сизларга Африканинг Марокаш терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Марокаш терма жамоаси мундиалдаги иштирокини 1970 йилда бошлаган. Лекин уларнинг мундиалдаги дебюти омадли чиқмаган. Гуруҳ босқичида икки мағлубият ва бир дуранг қайд этиб, иштирокларини якунлаган бўлсада, терма жамоа жаҳон чемпионатларидаги дастлабки очкосини айнан 1970 йилда қўлга киритганлиги билан тарихда қолган.

Шундан сўнг Марокаш терма жамоаси 1986 йилга қадар мундиалнинг финал босқичларига етиб бора олмади. Мексика яшил майдонларида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасига бу сафар ёрқинроқ натижа қайд этди. Терма жамоа ўша йилги мусобақада гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашган.

Марокаш терма жамоаси 1994 йилда мундиалдаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган бўлса, 1998 йилги чемпионатда ҳам худди шундай натижа қайд этган. Россия яшил майдонлрида ўтказиладиган Россия-2018га жамоаниг келиши йигирма йиллик танаффусдан кейин содир бўлмоқда.          

ЖЧ-2018 саралаш мусобақаларида Марокаш терма терма жамоаси “С” гуруҳида  Котд’Ивуар,  Габон, Мали терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳсларида терма жамоа уч ғалаба, уч дуранг қайд этиб, мағлубиятга учрамаган холда 12 очко жамғардилар. Саралаш мусобақаларида 12 очко жамғарган Марокаш терма жамоаси “С” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧ-2018 да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЖЧ-2018 саралаш. Африка. “С” гуруҳи

Жамоа номи

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Очко

1

Марокаш

6

3

3

0

12

2

Котд’Ивуар

6

2

2

2

8

3

Габон

6

1

3

2

6

4

Мали

6

0

4

2

4


Россия яшил майдонларида ўтказиладиган ЖЧ-2018да Марокаш терма жамоаси “В” гуруҳида Португалия, Испания, Эрон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.


ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қуйидаги футболчилар Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди:

Дарвозабонлар: Яссин Буну ("Жирона", Испания), Мунир Муҳаммади ("Нумансия", Испания), Аҳмад Ризо Тагнаути ("Иттиҳод де Тангер", Марокаш)

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими ("Реал Мадрид", Испания), Жавад Ал Ямиқ ("Женоа", Италия), Бадр Банун ("Ража Касабланка", Марокаш), Меҳди Бенатиа ("Ювентус", Италия), Ромаин Саисс ("Вулверхемптон", Англия), Набил Дирар ("Фенербахче", Туркия)

Ярим ҳимоячилар: Ҳаким Зийеш ("Аякс", Голландия), Карим Эл Аҳмади ("Фейеноорд", Голландия), Софьян Буфаль ("Саутгемптон", Англия), Юнус Белҳанда ("Галатасарой", Туркия), Файсал Фажр ("Хетафе", Испания), Муборак Бусуффа ("Ал Жазира", БАА), Одил Тараабт ("Женоа", Италия), Амин Харит ("Шальке", Германия), Софьян Амрабат ("Фейеноорд", Голландия), Усама Ассаиди ("Твенте", Голландия), Закариа Лабяд ("Утрехт", Голландия), Ясин Аюб ("Утрехт", Голландия)

Ҳужумчилар: Холид Бутаиб ("Йени Малатяспор", Туркия), Нурдин Амрабат ("Леганес", Испания), Аюб Эл Кааби ("Беркане", Марокаш)


Бош мураббий: Эрве Ренар
Туғилган сана: 1968 йил 30 сентябрь
Туғилган жой: Франция, Экс-ле-бен, Савойя
Фуқаролиги: 
Франция
Бўйи: 184 см
Ампуласи: Ҳимоячи
Ўйнаган клублари:
“Кан”, “Стад де Валлюри”, “Драгиньян”
Бошқарган клублари: “Драгиньян”, “Гуйчжоу Жэнхе”, “Кембридж Юнайтед”,  “Шербур”, “Сошо”, “Лилль”.
Бошқарган терма жамоалари:  Гана (ёрдамчи мураббий),  Замбия, Ангола, Жазоир,  Кот-Д’Ивуар, Марокаш


Бекзод Толибов тайёрлади


ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика