Latest news

20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  0 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:31Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон – Гватемала 3:1 (онлайн ҳисоб)  0 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  13 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  3 17:23Кантона Ямалга тан берди  4 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  5 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания News

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания

Футбол бўйича Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати - 2018 мусобақасига бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Биз бугун сизларга ЖЧ-2010 ғолиби - футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1909 йилда Испания қироллик футбол федерацияга асос солинган. Шундан икки йил ўтиб, 1920 йилда Белгияда ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган Испания терма жамоаси мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлган. Терма жамоа 1909 йилда Испания қироллик футбол федерацияга асос солинган бўлсада, ўз уйидаги дастлабки учрашувни  1921 йилда айнан Белгия терма жамоасига қарши ўтказган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Футбол бўйича Испания терма жамоаси 1934 йилда Италияда ўтказилган жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб бора олган. 1950 йилги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. Айнан шу чемпионатда Испания терма жамоаси Бразилия терма жамоасига 1:6 ҳисобида ютқазганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Шундан сўнг Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатларида то 2010 йилга қадар кўзга кўринарли натижа қайд эта олгани йўқ.  Айрим даврларда Испания терма жаҳон чемпионати финал босқичларига чиқа олмаган. Терма жамоа 1990 йилда нимчорак финалга етиб борган бўлса, 1994 йилда чорак финалда мусобақа билан хайрлашган.   


Шунингдек, 2002 йилги жаҳон чемпионатида қитъадошимиз – Жанубий Корея терма жамоаси Испания терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра, чорак финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишга мажбур этганди. Ниҳоят 2010 йилга келиб испанлар футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бошлари узра баланд кўтаришди. Қизиқарлиси  ЖАР майдонларида ўтказилган ушбу чемпионатда Испания терма жамоаси Швейцария терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганда, кўпчилик уларни ғолибликни қўлгга киритишига ишонмай қўйганди. Лекин кучли матонат ва ирода эвазига Испания терма жамоаси мусобақа ярим финалида Германия, финалда эса Голландия терма жамоаларини мағлубиятга учратишди. Ҳозирги кунда Барселона клубидан кетаётганлигини эълон қилган, испан футболи афсонаси Андреас Иньеста ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, аниқроғи 116-дақиқада гол уриб, Испанияга жаҳон чемпионати ғолиблигини олиб берган.              

Испания терма жамоаси уч карра Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. Терма жамоа 1964, 2008, 2012 йилларда ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритган.

ЖЧ-2018 саралашида Испания терма жамоаси “G” гуруҳида  Италия, Альбания, Исроил, Македония, Лихтенштейн терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳсларида терма жамоа 28 очко жамғарган холда биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧ-2018 да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


ЖЧ-2018 саралаш. Европа. “G” гуруҳи    

Жамоа номи

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Очко

1

Испания

10

9

1

0

28

2

Италия

10

7

2

1

23

3

Албания

10

4

1

5

13

4

Исроил

10

4

0

6

12

5

Македония

10

3

2

5

11

6

Лихтенштейн

10

0

0

10

0


Россия яшил майдонларида ўтказиладиган ЖЧ-2018да Испания терма жамоаси В-гуруҳида Португалия, Марокко, Эрон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
 


ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қуйидаги футболчилар Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилдилар:
Дарвозабонлар: Кепа Арисабалага (“Атлетик”, Испания), Давид де Хеа (“Манчестер Юнайтед”, Англия), Пепе Рейна (“Наполи”, Италия).
Ҳимоячилар: Хорди Алба, Херар Пике (иккиси “Барселона”, Испания), Сезар Аспиликуэта (“Челси”, Англия), Серхио Рамос,  Дани Карвахаль, Начо Эрнандес (барчаси “Реал Мадрид”, Испания), Начо Монреаль (“Арсенал”, Англия).
Ярим ҳимоячилар: Асьер Илярамаенди (“Реал Сосьедад”, Испания), Андреас Иньеста, Серхио Бускетс (иккиси “Барселона”, Испания), Коке (“Атлетико”, Испания), Тиаго Алькантара (“Бавария”, Германия), Витоло (“Севилья”, Испания), Давид Сильва (“Манчестер Сити”, Англия), Педро Родригес (“Челси”, Англия), Иско, Марко Асенсио (иккиси “Реал Мадрид”, Испания).
Ҳужумчилар:  Альваро Мората (“Челси”, Англия), Диего Коста (“Атлетико”, Испания), Яго Аспас (“Сельта”, Испания)    


Бош мураббий - Хулен Лопетеги
Туғилган сана
: 28 август 1966
Туғилган жой: Астеасу, Испания
Футболчиликдаги амплуаси: Дарвозабон
Ўйнаган клублари: "Кастилья", "Реал Мадрид", "Лас Пальмас", "Логронес", "Барселона", "Райо Вальекано"
Бошқарган жамоалари: Испания U17, "Райо Вальекано", "Реал Мадрид Б", Испания U19, Испания U20, Испания U21, "Порту", Испания МТЖ.


Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика