Latest news

13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  2 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  1 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7

Жазирама ёзда жазирама мусобақа! "СА" ва ТФФдан болалар учун янги Кубок ўйинлари News

Жазирама ёзда жазирама мусобақа! "СА" ва ТФФдан болалар учун янги Кубок ўйинлари

Ёз кунлари Championat.asia Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликда болалар учун Кубок мусобақаси ташкил этади.

Ушбу мусобақа "Start CUP" супер серияси деб номланади. Бунда тўртта ёш тоифасидаги футболчилар иштирок этади: 2006, 2007, 2008 ва 2009 йиллар. 

Ҳар бир ёш тоифасида тўрттадан жамоа ўйнайди. Шунда жами 16та жамоа кубокда қатнашади. 

2006 й. "Odil Junior", "Спартак", "Бунёдкор", "Локомотив".
2007 й. "Бунёдкор", "Локомотив", "Спартак", "Odil Junior".
2008 й. "Odil Junior", "Локомотив", "Спартак", "Пахтакор".
2009 й. "Пахтакор", "Локомотив", "Спартак", "Odil Junior".

Ўйинлар қуйидагича тартибда ўтказилади. Ҳар бир ёш тоифасидаги гуруҳда жуфтликларни аниқлаб олиш учун қуръа ташланади. Қуръа натижаларига кўра бир жамоа ўзининг дастлабки жуфти билан 10 кун ичида уч марта ўйнайди. Бунда қўлга киритилган ҳар бир очко ва тўплар нисбати ҳисоблаб борилади.

Шундан сўнг биринчи жамоа яна 10 кун ичида иккинчи рақиби билан ўйнайди ва кейинги 10 кунликда учинчи рақибига қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар якунига етгач, қўлга киритилган очко ва тўплар нисбати ҳисоблаб чиқилади ва ҳар бир гуруҳдан энг кучли жамоага кубок тақдим этилади.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир ёш тоифасидаги жамоа ўз таркибида 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Аммо ўйин куни 2006/2007 йиллар 16 нафар, 2008/2009 йиллар эса 14 нафар футболчини учрашув қайдномасига кирита олишади. Ҳар ўйиндан олдин протокол тўлдирилади ва ҳар бир баҳс расмий аҳамиятга эга бўлади.

Ўйинлар 15 июнь - 1 август оралиғида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, "Start" савдо белгиси "Championat.asia" сайтининг ЖЧ-2018даги ҳомийси ҳисобланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика