Latest news

12:53Якшанба куни "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви бўлади. Бир йил олдинги баҳсни ёдга оламиз  0 12:31Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди  2 12:04Ёзда "Реал" сафига қўшилиши керак бўлган Эндрик жиддий жароҳат олди  0 11:46Алип "Зенит" - ЦСКА ўйинидан кейин Торопдан кечирим сўради   0 11:20Миржамол Қосимов 942 кундан сўнг Суперлигада гол урди  11 11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  4 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  7 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  2 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  8 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  5 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди? News

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди?

Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасида "Жайхун" — "Қизириқ" (2:2) ўйини бўлиб ўтди.

Марат Ауезниязов ("Жайхун" бош мураббийи): "Мавсумнинг илк ўйини оғир ўтди"

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани боис бугунги ўйин давомида қийинчиликларга дуч келдик. "Қизириқ" жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Индивидуал хатоларимиз бўлди. Камчиликларимизни кўриб олдик, уларни устида ишлаймиз.

- Бугун ўрта чизиқда фаоллик йўқдек туюлди...

- Тўғри, кўп йигитлар кутилганидек ўйнаб бера олишмади. Хатоларимиз йўқ эмас. Олдинги чизиқда Жавлон Примбетов ёмон ўйнамади. Ишлашда давом этамиз.




Элдор Бойматов ("Қизириқ" бош мураббийи): "Қизириқ" жамоаси трамплин вазифасини ўтаб беради"

Ўйин ҳақида

- "Жайҳун" жамоаси учрашувга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам яхши натижаларни кўрсатганди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда озроқ фаоллигимиз кўринмади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, голлар урдик. "Жайҳун" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Узоқ йўл жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Узоқ йўлни баҳона қилишимиз нотўғри бўлади. Майдонда барча бир хил. Бу ерга етиб келгунча 17 соат юриб келдик. Иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Охиригача ҳаракат қилишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Жамоанинг молиявий холати қандай?

- Жамоада молиявий имконият зўр. Кундан-кунга имкониятларимиз ошиб бормоқда. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаётганликлари учун Жасур ака Раҳимовга миннатдорчилик билдирамиз. У киши яқинда бизга замонавий автобус туҳфа этилишини айтиб ўтди.

"Қизириқ" катта футболга трамплин вазифасини ўтаб беради. "Сурхон" клубига иқтидорли футболчиларни тайёрлаб етказиб берамиз.

Rating:    

Comments

   
14 apr 20:41:01
Димка!
Кизирик газни боссссссс
   
14 apr 20:29:27
Исламов Т.Б
Кизирик жамоасига омад.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика