Latest news

15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   0 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  7 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  1 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  5 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   11

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз” News

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз”

Термизнинг “Сурхон” клуби иккинчи даврага ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Куни кеча клуб “Машъал” (2:1)га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувдан кейин термизликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 


“Машъал” билан ўйин ҳақида

- Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Тўғри, назорат баҳси бўлганига қарамай, ғалаба қозондик. Учрашувда вазиятларимиз кўп бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Бу каби назорат беллашувлари биз учун муҳим ҳисобланади.


Тайёргарлик борасида

- Иккинчи давра ўйинларга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Бош мураббийимиз билан мавсумнинг муҳим палласига оптимал спорт формада бўлишни интилмоқдамиз. 


Биринчи  давра якунлари хусусида

- Биринчи даврадаги таассуротларим ўртача. Биз ҳали ҳам Суперлигада ўзимизга муносиб бўлмаган ўриндамиз. Иккинчи даврада натижаларимизни ижобий  томонга ўзгартириб, керакли очколарни тўплаш ва мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлашни истаймиз. 


Анхель Лопеснинг ғоялари тўғрисида

- Бош мураббийимиз бу мавсум иш бошлади. Шунга қарамай, унинг кўрсатмаларига тушуниб, машғулотларда бажармоқдамиз. Футболчилар секин-аста тушуниб боряпти. Ишонаманки, иккинчи даврада натижаларимиз янада яхши бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика