Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  2 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Жавлон Аноров: “Мундиалга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз” News

Жавлон Аноров: “Мундиалга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз”

Куни кеча футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Озарбойжон билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Шиддатли кечган ўйиндан сўнг терма жамоамиз футзалчиси Жавлон Аноровни суҳбатга тортдик.

“Озарбойжон футзал терма жамоасига қарши ўтган ўртоқлик учрашуви жуда ҳам оғир кечди. Ушбу назорат ўйинида ёш футзалчиларни қай ҳолатда эканини кўриб олдик. Жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Уларнинг таркибига эътибор бермасдан ўз ўйинимизни намойиш этиб (3:3) дуранг натижа қайд этдик. Жавоб учрашувида ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.

Мундиалга тайёргарлик айни қизғин паллага келган. 5 кун кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Шанба ва якшанба кунлари мураббийимиз бизга дам беряпти. 26 августда Эрон давлатига учиб кетамиз, у ерда Эрон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Шундан сўнг Португалия, Испания терма жамоаларига қарши назорат баҳсларини ўтказиш режалаштириб қўйилган. Португалия билан аввал тўқнаш келганмиз. Лекин 4 йил олдинги таркиб билан ҳозирги таркибни солиштирадиган бўлсак уларда ҳам катта ўзгаришлар бўлган. Жаҳоннинг энг яхши футзалчиси Рикардиньо ҳам Португалияда (кулади). Ушбу учрашувда уни қандай маҳорат соҳиби эканлигини кўриб оламиз”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавлон Аноров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика