Latest news

18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  9 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  3 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0 10:12Винисиус «Реал»даги келажагига бир қарор келди  4

Жавлон Аноров: “Бугун катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” News

Жавлон Аноров: “Бугун катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Бугун “Максам-Чирчиқ” клуби 2-тур сўнгги учрашувида “Насаф”га қарши майдонга тушди. Беллашув 1:0 ҳисобида чирчиқликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 

“Максам-Чирчиқ” сафида Жавлон Аноров киритди. Ўйиндан кейин Аноров билан суҳбатлашдик.

“Бугун жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Насаф” биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйнади ва қаршилик кўрсатди. Ғалабага бўлган катта иштиёқимиз эвазига муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Бугун кам хато қилган жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Якунда биз эса уч очкога эга бўлдик.

Бу йил олдимизда мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилганди. Мавсум олдидан таркибимизда турли жамоалардан янги ўйинчиларни таклиф қилинган. Улар билан майдонда тил топишиб кетиш учун бироз вақт керак. Кейинги турга қадар машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўрамиз. Йўл қўйилган хатолар устидан ишлаган ҳолда, жамоавий ўйиндаги камчиликларимизни яхшилаймиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда натижаларимиз ижобий кўриниш олади", - деди Жавлон Аноров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика