Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  0 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  20 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман" News

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"

"Андижон" жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган дарвозабон Жасур Умрзоқов ҳам иштирок этмоқда.

Футболчи ушбу мавсумни шу жамоада ўтказиши кутилмоқда. "Навбаҳор" билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли посбонга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Андижон"дан тушган таклифни қабул қилдингиз? Жамоани ўзгартириш фикри қачон туғилди?

- Янги жамоага ўтиш фикри менда анчадан бери бор эди. Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман. Бу жамоада юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.  

- "Бургутлар" сафига қўшилишингизда Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам ўрни борми?

- Таклиф клуб раҳбарлари ва бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевдан келди. Уларнинг чорловини жавобсиз қолдира олмадим. Отабек ака билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлган дея оламан. Машғулотларида проффессионаллик юқори бўлади. 

- Сизнинг ёшингизда захирада ўтириш тўғри келмайди. Бу ерда эса ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун жуда қулай имконият бор...

- Ҳа, гапингиз мутлақо тўғри. "Андижон"да ҳам рақобат кучли. Ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз устимда ишлашдан ва ҳаракатдан тўхтаётганим йўқ. Ўзимни кўрсатишга ва мухлислар эътиборига тушишга интилмоқдаман. 

- Ортда қолган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди? Дейлик дастлабки ўйин "Турон" билан ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- "Турон" билан ўйин мағлубиятга учраган бўлсакда муносиб тўп тепдик. Одатда танаффусдан сўнг футболчиларнинг спорт формасига қайтиши қийин кечади. Бунинг учун вақт керак. 

- "Навбаҳор"га қарши баҳсда водий дербисини кўрдик, жамоа таркиби ёш бўлишига қарамасдан футболчилар охирги дақиқага курашди...

- Ҳозирда жамоамизда ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деб ўйлайман. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига аминман. Янги мавсумда янги мақсадлар билан мухлисларнинг ишончини қозонамиз ва олдимиздаги вазифани бажарамиз. 

- Кўп футболчилар кучлироқ клубларга йўл олиш учун ўзлари учун трамплин бўладиган жамоаларга ўтишади. "Андижон" ҳам сиз учун трамплин вазифасини бажарадими?

- Менимча бошқа жамоалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳозирда "Андижон" футболчисиман. Насиб қилса биринчи галда ёрқин ўйинларимни кўрсатишга бор кучимни бераман. Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика