Latest news

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   8 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  19 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" News

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудия Арабистони мағлуб этилган учрашувдан сўнг (2:0) сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрганимизга қарамай, биз кутгандан кўра қийинроқ бўлди. Саудия билан ўзаро ҳисоб китобимиз бор эди. Якунда, Ўзбекистон "battle"да ғолиб бўлиб чиқди. Шундай натижалар қайд этишда давом этамиз.

- Саудиялик футболчилар бугун айнан сизга қарши жуда кўп провокациялар қилишди. Бундай вазиятларда ҳиссиётларга берилмаслик ва совуққон бўлиш қанчалик қийин бўлди?

- Бош мураббийимиз учрашув олдидан бизни огоҳлантириб қўйган эди. Араб футболчиларининг ўзини бундай тутиши биз учун янгилик эмас. Саудия Арабистони футбол ўйнаса биздан кучсизроқ эканлигини билган. Шу сабабли, улар футбол ўйнаш эмас рақиб ўйинини бузиш билан банд бўлишди. Тоза футбол ўйнасак биз рақибдан устун эканлигимизни ҳис қилиб турган эдик. Саудияликларда футбол ўйнаш учун барча шароитлар бор, аммо улар майдонда бошқа ишлар билан банд бўлишди. Саудияликлар биздан қўрқанни сабабли майдонда жанжал ва провокациялар қилишни бошлашди ва шу сабабли улар мағлуб бўлди деб ўйлайман.

- Кейинги рақибимиз Индонезия ҳақида нималар дея оласиз?

- Индонезия терма жамоаси Жанубий Корея ва Австралия каби жамоаларни мағлуб этди. Бу эса уларнинг кучлилига исбот бўла олади. Рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз.




Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика