Latest news

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

Расман: Жасур Яхшибоев Польшанинг 14 карра чемпиони билан шартнома тузди News

Расман: Жасур Яхшибоев Польшанинг 14 карра чемпиони билан шартнома тузди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев фаолиятини Польшада давом эттиради.

Ўтган мавсум Беларусь чемпионатида тўп тепган Яхшибоев Варшаванинг "Легия" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда "Легия" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, "Легия" клуби 1916 йил март ойида ташкил этилган. Уй ўйинларини 31800 томошабинга мўлжалланган "Войска Польского" стадионида ўтказиб келади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Чеслав Михневич бошқариб бормоқда.

"Легия" 14 марта мамлакат чемпиони бўлган, 19 марта мамлакат кубогини қўлга киритган ва 4 бор Польша Суперкубогида ғолиб бўлган.

Ўтган мавсум Польша чемпиони бўлган клуб айни пайтда миллий чемпионатда 16та турдан сўнг 32 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Погонь" клубида 34 очко мавжуд.

Бугунги кунда "Легия" сафида Артур Боруц, Томаш Пекхарт, Бартош Капустка каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.


Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика