Latest news

11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  1 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади" News

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига бўлажак ўйинлар ва терма жамоадан таклиф ҳусусида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа ҳар бир футболчининг ёшлигидан орзу қилган нияти ҳисобланади. Ҳар ким ҳам миллий терма жамоадан таклиф олмайди. Унинг ортида 30 миллион халқ туради. Миллий терма жамоа бу сизнинг ғурурингиз ва юзингиз бўлади. Ҳар томонлама муносиб бўлиш керак.

Александр Гейнрихда ҳеч ким кутмайдиган ҳаракатлар кўп бўларди. Унинг ўйинлар менга ёқарди.

Белорусь чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кўпайиб бормоқда. Улар ўзларини кўрсатса бу бошқа футболчиларда ҳам имконият кўпайишига сабаб бўлади. "Шахтёр Солигорск"да мураббий кетаётганда умуман ҳар бир проффессионал мураббий жамоадан кетаётган ҳамма билан хайрлашади, омад тилайди. Бу мураббий ҳам шундай деди, ўзимни эҳтиёт қилишимни таъкидлади.

Эрон терма жамоаси кучли. Тўғри, ҳозирда пандемия сабаб уларда чемпионат тўхтатилди. Кўп ўйинлар қолдирилгани сабаб рақибнинг жисмоний тайёргарлиги паст деб ўйлайман. Лекин, барибир кучли терма жамоа бўлиб қолади. Бу ўйинга ўзимизни юз фоиз тайёрлашимиз керак. Футбол мухлислар билан, уларсиз футбол ўз жозибасини йўқотади. Ўртоқлик учрашувими ёки расмий ўйинми мухлисларсиз қизиқ туюлмайди. Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади",- дейди Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика