Latest news

12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   0 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  3 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8

Жасур Жалолиддинов: "Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади" News

Жасур Жалолиддинов: "Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади"

Москванинг "Локомотив" жамоаси аъзосига айланган Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор" жамоасига миннатдорчилигини изҳор этди.

"Ассалому алайкум ҳурматли "Бунёдкор" футбол клубининг раҳбарияти, ишчи ходимлари, мураббийлари ва жонкуяр мухлислари! Бугун сизларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни ва самимий тилакларимни баён қилмоқчиман. Болалигимдан футбол сир-асрорларини ўргатган марҳум Акмал Рисқуллаев, клубдаги мураббийларим Сергей Чигодаев, катта футболга етаклаган Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва ҳозирги кунга етиб келишимга асосий сабабчи бўлган ва менга имконият берган Вадим Карленович Абрамовга, академияда йўл-йўриқ кўрсатган Азамат акага, янги жамоага ўтишимга қаршилик қилмаган ва қароримни ҳурмат қилган "Бунёдкор" раҳбариятига чин дилдан раҳмат айтмоқчиман. Футболчилик фаолиятимда янги саҳифа очиш арафасида турибман. Ишонаманки, сизлар менинг қароримни қўллаб-қувватлайсизлар. Қаерда бўлсам ҳам мени катта футболга ва ҳаётга етаклаган "Бунёдкор" жамоасини унутмайман. Ҳар доим уларни мухлиси бўлиб қоламан. Бу клуб менинг юрагимда қолади. Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади. Барчангизга яна бир бор ташаккур",- дейди Жалолиддинов.

 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика