Latest news

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  0 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз” News

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”

Хабарингиз бор, кеча Яйпанда водий дербиси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг “А” гуруҳида ўрин олган “Турон” – “Андижон” (1:0) ўйинида мезбонлар ғолиб бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур учрашувда ягона голга муаллифлик қилган Жасур Ҳакимов ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди. 

- Жасур, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Табрик учун раҳмат.  Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Водий жамоалари ўртасидаги кураш доимо кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. “Андижон” ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Шу боис астойдил харакат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Биласизми шахсий натижадан ҳам кўра кўпроқ жамоамнинг муваффақияти мен учун муҳим саналади. Чунки футбол жамоавий ўйин. Жамоа ютса, ҳамма мукофот олади. Шунинг учун ҳам кеча мен асосан ғалабани ўйлаб, қўлимдан келганича жамоамга ёрдам бердим. 

- Бунгача чемпионат ўйинларида сизни асосий таркибда кам учратаётгандик. Бу нима билан боғлиқ?

- Таркибда мендан ташқари яна икки нафар тажрибали ҳужумчилар бор. Мураббийлар айрим омадсиз учрашувлардан кейин ўзгариш қилиб, ҳаммага имконият беришни афзал кўряпти. Барқарорликка эриша олмаётганимга энг аввало ўзим сабабчиман. Эхтимол билан мураббийнинг кўрсатмасини тўлиқ бажара олмаётгандирман. Ёки кутилган ўйинни кўрсата олмаганим учун захирада қолиб кетаётгандирман. Насиб қилса кейинги баҳсларда ҳам голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан.

- “Турон” чемпионатда ҳалигача ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?  

- Жамоамиз бу йил Суперлигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Таркиб янгитдан тузилган. Маҳоратли ўйинчилар таклиф этилган бўлсада, бир-биримизни тўлиқ тушуниб ўйнаб кетишимиз учун озгина вақт керак эди. Менимча ўйиндан-ўйинга жамоавий ўйинимиз яхши чиқяпти. Ўйлайманки “Турон” учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Олдиндан “Пахтакор”, АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бўлажак учрашувлар олдидан жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳар уччала рақибимиз ҳам жиддий саналади. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ. Лекин олдиндан таслим бўлиш ниятимиз йўқ. Майдонга чиқиб, мухлисларимизни хурсан қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Олдиндан ғалабага бўлган имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда биз учун кутилмаган натижалар юз берди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика